Kamoliddin Bababekov
Кофир дейишдан қаттиқ эҳтиёт бўлинг!
Бугунги кунда, интернет, янада аниқроғи ижтимоий тармоқлар кўплаб инсонларнинг ҳаёт майдонига айланиб қолди. Афсуски, улар бу ҳаётнинг нореал эканлигини англаб етишмаяпти. Ачинарлиси, мана шу соҳта ҳаётларида, ўзлари мутлақо илмга эга бўлмасдан, нодонларча у ер, бу ердан эшитган гапларига асосан ахмоқликка қўл уриб, мусумлмонларни, бўлганда ҳам Ислом уламоларини куфрда айблашиб, қаттиқ …
Давоми »Қуръон тиловати ва тажвид илми ўқув семинарининг навбатдаги ҳафталиги бошланди
Куни кеча Тошкент вилояти имом-хатиблари даврасида ташкил этилаётган Қуръон тиловати ва тажвид илми ўқув семинари ўзининг навбатдаги ҳафталигини бошлади. Айни дамда ушбу ўқув семинар ҳафталиги Бекобод шаҳар «Оқ масжид» жоме масжидида Бекобод шаҳар ва туман имом-хатиблари иштирокида бўлиб ўтмоқда. Унда Тошкент ислом институти “Таҳфизул Қуръон” кафедраси ўқитувчиси устоз Зафар қори …
Давоми »Тарбия – келажакка сармоя
Тарбия ҳақида Имом Ғаззолийнинг «Иҳёу улумуд дин» китобида бундай дейилади: «Бола – ота-она қўлидаги омонат. Унинг қалби турли нақш ва расмлардан холи. Қандай нақш солинса, қабул қилади, нимага мойил қилинса, мойил бўлаверади. Агар яхшиликка ундалса ва ўргатилса, саодатли бўлади. Ота-онаси ҳамда одоб, таълим-тарбия берган устозлар унинг савобига шерик бўлди. Агар …
Давоми »«Саловат фазилати» – Ғайбуллоҳ домла
АГАР НОЧОР БЎЛСА, ИМКОН ТОПГУНИЧА КУТИНГ (долзарб мавзу)
Айни кунларда насияга олди-сотди қилганлар ўртасида бироз келишмовчиликлар бўлиб турибди. Пул бирликлари ўртасидаги тафовутнинг катталашиб кетгани сабабли баъзи харидорлар қарзини ўз вақтида тўлашга имкон қила олмаётганини айтсалар, айрим сотувчилар “ваъда бергандан кейин тўлаш керак”, деб ҳаққини талаб қилишмоқда. Динимизда агар қарздор ҳақиқатда ҳам қийналиб қолган бўлса, унга имкони бўлгунча муҳлат …
Давоми »“Замонамиз уламолари экстремизмга қарши”.
Жорий йилнинг 15-16-октябрь кунлари Қоҳира шаҳрида бўлиб ўтган “Фиқҳий ихтилофларни маданий бошқариш” мавзусидаги конференцияда сўзга чиққан Миср диёри муфтийси Доктор Шавқий Аллом жумладан шундай деди: “Бу йилги анжуман фиқҳий ихтилофлар нуқтаи назаридан нафақат фикрий ва ахлоқий муаммоларни ҳал қилади, балки ушбу ихтилофлардан тўғри ва оқилона фойдаланиш орқали замонавий цивилизация шароитида …
Давоми »Тошкент вилоятидаги имом-хатибларнинг Қуръон тиловати ва тажвид илми бўйича ўқув семинарлари бошланди
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ташаббуси билан Тошкент вилоятидаги барча имом-хатибларнинг Қуръон тиловати ва тажвид илмини тўлиқ кўрикдан ўтказиш мақсадида вилоят вакиллиги томонидан Қуръон тиловати ва тажвид илми бўйича ҳафталик ўқув семинарлари ўз ишини бошлади. Унга Тошкент ислом институти «Таҳфизул Қуръон» кафедраси мудири устоз Жаҳонгир домла НЕЪМАТОВ бошчиликларида институт устозлари жалб этилган. …
Давоми »Тошкент вилоятида яна битта масжидга биринчи ғишт қўйилди
Тошкент вилоятида намозхонларнинг ибодат қилишлари учун шарт-шароитларни яхшилаш, янги масжидлар барпо этиш, таъмиртаълабларини қайтадан таъмирлаш, қулайлик ва имкониятларни ташкил этиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга ошириб келинмоқда. Бугун ҳам ана шундай қувончли ҳодисалардан бири содир бўлди. Оҳангарон туманидаги “Қорахитой” жоме масжидининг янги биносига дастлабки ғишт қўйиш маросими ўтказилди. Илк ғиштни …
Давоми »Умра мавсуми бошланди
Бугун, 14 ноябрь куни ўзбекистонлик зиёратчиларнинг дастлабки гуруҳи эзгу ниятлар ила эҳтиромлар оғушида умра ибодатини адо этиш учун Саудия Арабистонига жўнаб кетадилар. Шу билан юртимизда “Умра – 2019/20” мавсуми яхши кайфиятда бошланади.Зиёратчилар ўн кунлик умра сафари давомида Мадина шаҳрида 3 кун, Макка шаҳрида 7 кун бўладилар. Улар мазкур шаҳарларда барча …
Давоми »
Fitrat.uz Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент вилояти вакиллиги