Бас, имон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Abdulahad Saidjahonov (саҳифа 26)

Abdulahad Saidjahonov

Мазлумнинг дуоси

Овчилардан бири бир куни эрталаб ҳалол ризқ истаб, овга чиқди. Тузоғини ташлаб қўйди, аммо тузоққа ҳеч нарса илинмади. Овчи Аллоҳ таолога илтижо қила бошлади. Чунки уйда унинг болалари очликдан азият чекаётган эди. Қуёш ботишига озгина вақт қолганда, Аллоҳ таоло унга катта бир балиқни ризқ қилиб берди. Овчи Аллоҳ таолога ҳамд …

Давоми »

ИСЛОМ БИНОСИГА ФУТУР ЕТКАЗМАЙЛИК

Бино ғиштдан қад кўтаради. Унинг мустаҳкамлиги ғиштларнинг маҳорат билан бир-бирига жипс қилиб терилишига боғлиқ. Мабодо бунга амал қилинмаса, албатта, бу хатолик куни келиб бинога зарар етказиши тайин. Бу мисолни бежиз келтирмадик. Шу ўринда, Ислом биноси – мўмин-мусулмонларнинг бирдамлиги ҳақидаги баъзи тушунчаларни баён қилмоқчимиз. Динимизда мўмин-мусулмонлар бир-бирига туғишган ака-укалардек яқинлиги, бир …

Давоми »

24.05.2019 й. Аллоҳнинг зикри ила қалблар ором олур!

بسم الله الرحمن الرحيم Аллоҳнинг зикри ила қалблар ором олур! Муҳтарам жамоат! Динимизда ибодатлар орасида зикрнинг аҳамияти каттадир. Зикр луғатда: “эслаш”, “бирор нарсани ёдга олиш” деганидир. Истилоҳда эса: “Банда Аллоҳ таолони ёдга олиш”и тушунилади. Шунга кўра, Ислом шариатида буюрилган намоз, закот, рўза, ҳаж каби барча ибодатлар умумий маънода зикр ҳисобланади. Чунки ушбу ибодатларнинг ҳаммасида ҳам банда ўз …

Давоми »

Жаннат боғларида сайил қилайлик

Муборак Рамазони шариф ойининг аввалида бошланган Хатми Қуръонлар баъзи масжидларимизда ўз поёнига етмоқда. 2019 йилнинг 20 май куни Чиноз туманидаги “Қози маҳалла” масжидида ҳам Хатмона дилларни ажиб ҳисларга тўлдириб ниҳояланди. Унга ташриф буюрган Тошкент вилояти бош имом-хатиби Хайруллоҳ домла Турматов масжид аҳлини,барча мўмин-мусулмонларни фазилатли Рамазон ойи, Каломуллоҳнинг Хатмонаси билан муборакбод …

Давоми »

ҚАТТИҚ НОН (Аччиқ, аммо ҳақиқат… Жуда таъсирли ҳаётий воқеа)

Ҳанифа хола деган қўшнимиз бор эди. Чамаси 8-9 ойдан бери маҳаллада ҳаммадан қаттиқ нон сўраб юрадиган бўб қолдилар. Сабабини эса: “Деразам тагига қушлар келади, уларга эзиб бераман. Ҳам сизга, ҳам менга савоб бўлар”, – дея изоҳлардилар. Ҳанифа хола кулар юзли, ширин сўзли, жуда меҳрибон эди. Охирги пайтларда озиб, бир оз …

Давоми »

Биз тутадиган рўза – энг мукаммал рўза

Ислом дини ҳар томонлама мукаммал диндир. Мукаммаллигини унинг ҳаётга татбиқ бўлиши жараёнидан билса бўлади. Масалан, хамр(ароқ)нинг ҳаром қилиниши. У мусулмонлар ҳаётидан аста-секинлик билан чиқариб ташланган. Шунингдек, намоз ҳам аввал бошда икки ракат-икки ракат ўқилган. Кейин Мерожда эллик вақт намоз фарз қилинган, аммо Мусо алайҳиссаломнинг саъй қўшишлари билан беш вақтга келган …

Давоми »

ТИЛ

Биз жуда ҳам улкан осмон ости ва ер устида яшаймиз. Аммо, у иккиси ва улар ўз ичига олган борлиқнинг мураккаблиги ва мўъжизаларга бой эканлигига етарли даражада эътибор бермаймиз. Аслида, уларга диққат ва тафаккур ила назар солган инсон Аллоҳ таолонинг борлиги ва бирлиги ҳамда мукаммал сифатлар соҳиби эканига дарҳол имон келтиради. …

Давоми »

РАМАЗОН – САБР ОЙИДИР!

Юртимиз масжидларида ўтказилаётган Хатми Қуръон кечалари, ўқилаётган таровеҳ намозлари Рамазон ойига ўзгача шукуҳу тароват қўшмоқда. Ана шундай тадбирларда бевосита иштирок этиш, мўмин-мусулмонларни муборак Рамазон ойи билан қутлаш, намозхонлар учун ташкил этилган шарт-шароитлар билан танишиш ва илмга чанқоқ юртдошларимизга имкон қадар амру маъруфлар қилиб бериш мақсадида Тошкент вилояти бош имом-хатиби Хайруллоҳ …

Давоми »

МЎМИН ФАРОСАТЛИ ВА БЕОЗОР БЎЛМОҒИ КЕРАК

Аллоҳ таоло Рамазон рўзасини фарз қилган оятида: “Эй иймон келтирганлар! Сизлардан олдинги (уммат)ларга фарз қилингани каби Сизларга (ҳам) рўза фарз қилинди, шоядки тақводор бўлсангиз”, деб рўзанинг асосий фазилати ва хусусиятини баён қилган. “Бақара” сураси, 183-оят. Демак, рўзани фарз қилинишидан асосий мақсад – рўзадорни тақво аҳлидан бўлиши экан! Тақво нима? Тақво …

Давоми »

Қибрай тумани «Саъдулла ота» ҳамда Чиноз тумани “Қози маҳалла” жоме масжидида “КИТОБ САЙЛИ”

Сизга маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 январдаги “Китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш ҳақида”ги фармойиши ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 16.01.2018 йилдаги хатининг ижросини самарали таъминлаш мақсадида вилоятимиз масжидларида анъанага содиқ қолган ҳолда “КИТОБ САЙЛИ” ўтказилиб келинмоқда. 2019 йилнинг 17 май куни “КИТОБ САЙЛИ” Тошкент вилояти …

Давоми »
[carousel-horizontal-posts-content-slider]