Бас, имон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Abdulahad Saidjahonov (саҳифа 21)

Abdulahad Saidjahonov

Мусобақа иштирокчилари учун “ҳалол” таомгоҳ

Қозон шаҳрида бўлиб ўтаётган WorldSkills стандарти бўйича профессионал маҳорат 45-жаҳон чемпионатида ташкил этилган ҳалол таомланиш ҳудудлари кунига 2000 дона таом улашиб, иштирокчилар орасида машҳурликни қўлга киритди. Мусобақалар бошлангандан бери ҳалол стандартлари асосида тайёрланган 8300 таом истеъмолчиларга етказилди. Шундай қилиб, ҳалол таомланиш ҳудудидан WorldSkills иштирокчиларининг 20 % фойдаланади, улар қаторида 18 …

Давоми »

Фожиа сабаб қалби очилганлар

Янги Зеландиянинг Жанубий оролида истиқомат қилувчи аёл Крайстчерч масжидидаги терактлардан сўнг қандай қилиб Исломни қабул қилганлигини ҳикоя қилади. “Мен доим ўз ўрнимни қидирардим, лекин ҳеч ердан уни топа олмасдим”, – дейди 22 ёшли Меган Левледи. Бир неча йил олдин Меганнинг ҳаётида унутилмас фожиа содир бўлди – унинг қаллиғини кўз ўнгида …

Давоми »

Мусулмон космонавт ўзи билан самога Қуръони Каримни олиб кетади

Бирлашган Араб Амирлигининг биринчи космонавти Хазза ал-Мансури 25 сентябрда Халқаро космик станцияга парвозини амалга оширади. Унга 10 кг юк олишга рухсат этилган. У Қуръони Каримни ўзи билан самога олиб кетиши ҳақида душанба куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилди. Олиб кетиладиган ашёлар орасида миллий байроқ, оилавий суратлар ҳам бор. Муҳаммад …

Давоми »

Тасаввуф ва сохта тариқатчилар

Истиқлолнинг дастлабки кунлариданоқ бебаҳо маънавий-маданий меросимизни холисона ўрганиш ва тиклашга давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири сифатида катта эътибор бериб келинмоқда. Юртимизда дин эркинлиги яратилган бугунги кунда баъзи ўзларини тасаввуф ва тариқатга мансуб деб биладиган кишиларнинг хатти-ҳаракатлари, айтаётган сўзлари кўпчиликни ажаблантирмоқда. Уларнинг оят ва ҳадисларни нотўғри талқин қилишлари, ҳар хил нотўғри фатво …

Давоми »

Энг гўзал ва хуш МАНЗАРА…

Нақадар гўзал ва хуш МАНЗАРА… Ул ҳолат-ки, Сенга машҳур шифокор “Сендан фарзанд ТУҒИЛМАЙДИ…”, дея, сўнгги сўзини айтса-ю, Сен умидларингни узмасдан, бозор томон ЧОПСАНГ… Пешона тер – ойлик маошингдан бешик ёхуд ўйинчоқ сотиб олиб, “Бу менинг Раббимдан сўраган туғилажак болам – фарзандим УЧУН…”, дея унга уйинг тўридан ЖОЙ БЕРСАНГ… Сўраганларинг ижобатидан …

Давоми »

Виртуал “Фитна”

Фитна сабабидан инсонлар бир бирлари билан душман бўлиши, унинг оқибатида беқарорликлар, қирғинбарот урушлар келиб чиқиши мумкин. “Фитна” сўзи луғатда синов, имтиҳон маъносида келади. Истилоҳда кишиларни диндан қайтариш, динга қарши ҳаракатга чорлаш фитна саналади. Фитна оғир гуноҳ. Инсоннинг имон – эътиқоди, ибодат қилиши, унинг инсоний фазилатларини рўёбга чиқаришга тўғаноқ ёки синов …

Давоми »

23.08.2019 й. ИЛМ – ИККИ ДУНЁ САОДАТИ

بسم الله الرحمن الرحيم اَلْحَمْدُ للهِ الَّذِي جَعَلَ الْعِلْمَ ضِيَاءً وَنُورًا ، وَالصَّلاَةُ وَالسَّلاَمَ عَلَى سَيِّدِنَا مُحَمَّدٍ الَّذِي بُعِثَ مُعَلِّمًا وَقَمَرًا مُنِيْرًا ، وَعَلَى آلِهِ وَصَحْبِهِ أجْمَعِينَ، أَمَّا بَعْدُ. ИЛМ – ИККИ ДУНЁ САОДАТИ Ҳурматли жамоат! Инсон жамиятда яшар экан умр давомида турли билим ва кўникмаларга эга бўлади. Бу билим ва кўникмалар …

Давоми »

Охират тадориги учун

Имом Термизий раҳматуллоҳи алайҳи ўзларининг “Сунан”ларида қиёмат сифати бобида Ҳазрати Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан шундай ривоят қилади: “Эй инсонлар! Ҳисоб-китоб куни келишидан олдин ўзларингизни ҳисоб-китоб қилинглар! Буюк кун (қиёмат куни)га тайёрланинглар! Зеро, бу дунёда ўзини муҳосаба қилган кишига Қиёмат куни ҳисоб–китоб енгил бўлади”. Сўнгра Имом Термизий айтади: “Маймун ибн …

Давоми »

Аҳолини соғломлаштиришнинг янги усули

Саломатлик учун зарарли бўлган маҳсулотлар истеъмолини камайтириш ва истеъмолчилар хулқини ўзгартириш мақсадида БААда акциз тўланадиган товарлар рўйхатини кенгайтириш тўғрисида фармон имзоланди. Ушбу ҳужжат 2020 йил 1 январдан кучга киради. Рўйхатга таркибида шакари бор ичимликлар ва электрон тамаки маҳсулотлари киритилди. Вазирлар Маҳкамаси бош котибияти томонидан эълон қилинган баёнотга кўра, бу ҳужжат …

Давоми »

Ночор оилаларнинг фарзандлари ҳам таълим олиш имконига эга бўлди

Бирлашган Араб Амирликларининг Шаржа шаҳридаги Покистон хусусий мактаби сентябрдан ўз эшикларини очади. Ушбу мактаб маблағ етишмовчилиги сабаб таълим ололмаётган болажонларни ўз бағрига олмоқда. Мактаб ҳозирданоқ бир нечта ночор оилаларнинг фарзандларини ўқишга қабул қилди. Уларнинг баъзилари илгари ҳеч ҳам мактабга бормаган. Мактаб директори Азиза Ҳасан Али молиявий қийинчилик сабаб уйда ўқишга …

Давоми »
[carousel-horizontal-posts-content-slider]