Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади:
«Яхшилик юзингизни машриқ ёки мағриб томонга буришингизда эмас. Лекин яхшилик, ким Аллоҳга, охират кунига, фаришталарга, китобга, Пайғамбарларга иймон келтирса ва яхши кўрган молини қариндошларга, етимларга, мискинларга, ватангадоларга, тиланчиларга, қул озод қилишга берса, намозни қоим қилса, закот берса. Аҳд қилганда аҳдига вафо қилувчилар, камбағаллик, қийинчилик пайтида ва шиддат вақтида ҳам сабр қилувчиларга хосдир. Ана ўшалар содиқ бўлганлардир. Ана ўшалар тақводорлардир» (Бақара сураси, 177-оят).
Тошкент туманидаги «Мирҳалил ҳожи ота» жоме масжиди имом-хатиби Улуғбек домла Муҳаммаджонов хомийларни жалб қилган ҳолда ушбу туманда вояга етмаган, боқувчисини йўқотган ва кам таъминланган оилаларга озиқ-овқат маҳсулотларини тарқатишди. Жумладан, йигирма иккита боқувчисини йўқотганларга ва олтмиш олтита кам таъминланган оилаларга 12700000 (ўн икки миллион етти юз минг) сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари берилди.


Аллоҳ таоло қилинган хайрияларни қабул этсин!
Тошкент вилояти вакиллиги матбуот хизмати

Fitrat.uz Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент вилояти вакиллиги