Бугун Республикамиздаги барча имом хатиб ва масжид ходимлари учун унутилмас кун бўлди. Президентимиз топшириғи билан Республикамиздаги масжидларда хизмат қилаётган масжид ходимларига моддий ёрдам (ҳайитлик) улашилди. Жумладан, ҳар бир имом хатибга 3 000 000 (уч миллион) сўм, ҳар бир имом ноибига 2 500 000 (икки ярим миллион) сўм ва ҳар бир мутаваллига 2 000 000 (икки миллион) сўмдан берилди. Яқин беш ойдан бери давом этаётган синовли кунларда бу берилган ҳадя ўзгача туҳфа бўлди. Бу хайрли ишнинг энг эътиборли томони аҳли илм имом домлаларга бўлган юксак эътибор ва эҳтиромдир. Дин ходимлари учун бундай кўмак айнан ҳайит кунларида бўлгани кўнгиллар сурурига сурур қўшди.
Илм аҳллари эъзозланган юртга Аллоҳнинг раҳмати ва барокатлари ёғилади. Бундай юртнинг келажаги албатта, порлоқ бўлади.
Фурсатдан фойдаланиб, бу хайрли ишга бош бўлган, ҳисса қўшган барча барчага ўз миннатдорчилигимни изҳор этаман. Асосийси, берилган пулнинг миқдори эмас, кўрсатилган эътибордир. Бизларга кўрсатилган бундай эътибор муқаддас динимиз, азиз ватанимиз ва жонажон халқимиз учун янада садоқат билан хизмат қилишимизга далда бўлишига ишонаман.
Бу каби хайрли ишлар сабабидан Аллоҳ таоло юртимизга офият берсин. Барча беморларга Ўзи шифо берсин, ўтганларни раҳмати билан буркасин!
Оҳангарон тумани “Абдуқаҳҳор Махсум” жоме
масжиди имом хатиби.

Fitrat.uz Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент вилояти вакиллиги