Бас, имон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Мақолалар / Буюк имомнинг матонат ила саботи

Буюк имомнинг матонат ила саботи

Маълумки, мазҳаббошимиз Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳга турли мансаблар таклиф қилинган, аммо у зот мансабнинг масъулиятидан тақво қилиб, бош тортганлар. Ана шундай воқеалардан бири, Ироқ волийси Ибн Ҳубайранинг истаги Абу Ҳанифани Куфага қози бўлишини хоҳлади ва олдига элчи жўнатди. Абу Ҳанифа унинг бу талабидан бош тортди. Шунда Ибн Ҳубайра: «Агар у буйруғимга итоат қилмаса бошига қамчи билан урилсин», деб қасам ичди. Бу хабар Абу Ҳанифага етказилганда у зотнинг жавоби шундай бўлди: «Бу дунёдаги зарба мен учун охиратдаги темирдан бўлган гурзининг зарбасидан енгилроқ. Аллоҳга қасамки, мени ўлдирса ҳам унинг бу айтганини қилмайман». Шунда ибн Ҳубайра уни ҳузурига чақиртирди ва «Қозиликка рози бўлмаса, ўлгунича бошига қамчи билан урилсин», деб қасам ичди. Шунда Абу Ҳанифа унга: «Аллоҳнинг ҳузуридаги мақомингни ўйла, албатта, у менинг сени олдингдаги мақомимдан кўра ачинарлироқ. Мени таҳдид қилмагин. Аллоҳга қасамки, менга берилган саволларинга фақатгина ҳақ билан жавоб берилади (яъни, мендан ўзинг кутган жавобни ололмайсан)», деди. Ибн Ҳубайра жаллодга уришни тўхтатишини ишора қилди. Абу Ҳанифа ўша тунни қамоқда ўтказди. Тонгда у зотнинг боши ва юзлари зарбнинг таъсиридан шишиб кетган эди. Ибн Ҳубайра келиб: «Тушимда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрдим. У зот менга, менинг умматимдан бўлган кишини айбсиз уришдан ва уни таҳдид қилишдан Аллоҳдан қўрқмайсанми, дер эдилар», деди. Сўнга Абу Ҳанифани қўйиб юборди.

Араб тилидан Оҳангарон тумани «Абдуҳаҳҳор Махсум» жоме масжиди имом хатиби Нусратуллаев Абдулбосит таржимаси

[carousel-horizontal-posts-content-slider]