Бас, имон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / АВАЗХЎЖА ДОМЛА – АРАБ ТИЛИ БИЛИМДОНИ

АВАЗХЎЖА ДОМЛА – АРАБ ТИЛИ БИЛИМДОНИ

Алишер Навоий ҳазратлари: “Тилга эътибор – элга эътибор”, деб бежиз айтмаган. Чунки тил билган миллат, эл, халқ билади, жаҳонни танийди, дунёқараши кенг бўлади. Айниқса, жаннат тили – арабчани яхши билиш Қуръони карим оятлари ҳамда ҳадиси шарифларни ҳассос тушунишга имкон беради.

Бугун, 11 ноябрь куни Тошкент шаҳридаги “Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф” мажмуасида имом-хатиблар ўртасида “Араб тили билимдони – 2021” кўрик-танловининг республика босқичи бўлиб ўтди.

Танловда Тошкент вилоятидан Тошкент туманидаги “Эшонхўжа ота” жоме масжиди имом-хатиби Авазхўжа домла Баҳромов қатнашди. Қизғин баҳсларга бой ўтган танлов натижаларини ҳакамлар ҳайъати баҳолаб борди.

Танловда, албатта, кимдир ғолиб бўлади, кимдир – мағлуб. Аслида, танлов тажриба алмашиш майдони ҳамда имомлар ўз билим савияларини ошириб олишлари учун бир имкониятдир.

Фурсатдан фойдаланиб, Тошкент вилояти вакиллиги жамоаси, барча имом-хатиблар, отинойилар номидан Авазхўжа домла Баҳромовни танловда иккинчи ўринни қўлга киритгани муносабати билан самимий муборакбод этамиз. Аллоҳ таоло у кишининг барча хайрли ишларига муваффақиятлар ато этсин.

[carousel-horizontal-posts-content-slider]