Бас, имон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Ҳақиқий яхшилик истагида

Ҳақиқий яхшилик истагида

Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади: “Юзларингизни Машриқ ва Мағриб томонларига буришингиз (ибодат қилишингизнинг ўзи тўла) яхшилик эмас, балки Аллоҳга, охират кунига, фаришталарга, китобларга, пайғамбарларга имон келтирган, ўзи яхши кўрган молидан қариндошларига, етимларга, мискинларга, йўловчига, тиланчиларга ва қулларни озод қилиш йўлида берадиган, намозни тўкис адо этиб, закотни тўлаб юрадиган киши ва келишилган аҳдларига вафо қилувчилар, шунингдек, оғир-енгил кунларда ва жанг пайтида сабр қилувчилар яхшилик (аҳли)дир. Айнан ўшалар (имонларида) содиқдирлар ва айнан ўшалар тақводордирлар” (Бақара сураси 177-оят).

Ана шу илоҳий қоидаларни ўзларига дастурул амал қилган диний соҳа ходимлари томонидан эзгу ният билан хайр-саховат кўрсатиш мақсадида амалга ошириб келинаётган ишлар ҳақида хабар бериб келмоқдамиз.

Жорий йилнинг 20 январь куни Чирчиқ шаҳар бош имом-хатиби Алижон домла Абраев бошчилигида ҳомий, сахий ва эҳсонсевар инсонлар билан биргаликда 35 нафар ёрдамга муҳтож оилаларга кўмаклашилган бўлса, куни кеча 38 та боқувчисини йўқотган, ногирон ва кам таъминланганларнинг холидан хабар олинди. Уларнинг қалбларига илиқлик, меҳр улашиш билан биргаликда, 6 000 000 сўм миқдоридаги озиқ-овқат маҳсулотлари ҳам етказиб берилди.

[carousel-horizontal-posts-content-slider]