Бас, имон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Янгийўл тумани «Эски Қовунчи» жоме масжидида қурилиш ишлари давом этмоқда

Янгийўл тумани «Эски Қовунчи» жоме масжидида қурилиш ишлари давом этмоқда

14 декабрь куни Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасур домла Раупов шу вилоятнинг Янгийўл туманидаги «Эски қовунчи» жоме масжидига ташриф буюрди. Ушбу масжидда қиш-қировли кунларга қарамай, қурилиш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда. Айни вақтда масжид хонақосининг девор қисмлари тўлиқ ҳолда ғишт билан урилган бўлиб, том қисми ёпилиб, баланд гумбазни ўрнатиш ва уни ҳам устини махсус сифатли материал билан ёпиш жараёни давом этмоқда. Шунингдек, хонақо дераза- эшикларининг ўрни моҳир усталар томонидан қурилиб, арка шаклида мустаҳкам ҳолатда ғиштлар териб чиқилган.

Масжид қурилиш ишлари бугунги кунгача шу ерда истиқомат қилувчи ихлосли инсонлар, саховатли ҳомийлар кўмагида бунёд этилмоқда.

Аллоҳ таоло «Эски қовунчи» жоме масжидини тезроқ фойдаланишга топширилишини насиб этсин, бу ердан маърифат ва маънавият чашмалари булоқдек қайнаб чиқишини яратганнинг Ўзи ирода қилсин! Бу чашмадан чанқоқ қалбларимиз қониб, амалда татбиқ қилишимизни Аллоҳнинг Ўзи таъминлаб берсин.

Тошкент вилояти вакиллиги матбуот хизмати

[carousel-horizontal-posts-content-slider]