Бас, имон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Тошкент вилоятининг бош-имом хатиби Жасур домла Раупов «Қорахитой» масжидининг қурилиш жараёни билан яқиндан танишиб чиқди

Тошкент вилоятининг бош-имом хатиби Жасур домла Раупов «Қорахитой» масжидининг қурилиш жараёни билан яқиндан танишиб чиқди

Бугунги кунда Тошкент вилояти Оҳангарон туманида барпо этилаётган «Қорахитой» жоме масжидида қор-ёмғирли кунларга қарамай, қурилиш ишлари ҳамон давом этмоқда.

2 декабрь куни Тошкент вилоятининг бош-имом хатиби Жасур домла Раупов ушбу туманга ташриф буюрди. Ташриф чоғида «Қорахитой» масжидининг қурилиш жараёни билан яқиндан танишиб чиқди. Масжид айни вақтда моҳир усталар томонидан қурилмоқда. Қурилиш жараёни режа асосида бўлиб, масжидни безаб, унга кўрк бериб турадиган гумбаз ўрнатиш ҳолатига етиб келган.

Ташриф асносида Жасур домла Раупов бошчилигидаги жамоа ушбу масжиднинг қурилиш ишларида моддий ва маънавий кўмак бериб келаётган саховатпешалар ҳамда ҳомийлар ҳаққига хайрли дуолар қилишди. Бунёд этилаётган масжид қиёматга қадар мўмин мусулмонларга хизмат қилишини Аллоҳ таолодан сўраб илтижолар қилинди.

Пайғамбар алайҳиссалом: «Ким Аллоҳ учун какликнинг тухумларини қўядиган еричалик бўлса ҳам, масжид бино қилса, Аллоҳ унга жаннатда уй қуриб беради» деганлар.

Аҳмад ривоят қилган.

Барчаларимизни Ўзини байтини қуриш бахтига муяссар қилсин!

Тошкент вилояти вакиллиги матбуот хизмати

[carousel-horizontal-posts-content-slider]