Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Анқарада Каъбанинг ажойиб ёдгорликлари намойиш этилди

Анқарада Каъбанинг ажойиб ёдгорликлари намойиш этилди

Мусулмонлар учун муқаддас саналган Рамазон ойида Анқарада ташриф буюрувчилар исломнинг кўп асрлик тарихига алоқадор ёдгорликлар ва экспонатларни кўриши мумкин бўлган йирик кўргазма очилди.

Хусусан, мусулмонлар йирик зиёратгоҳларга бевосита тегишли бўлган 14 та муқаддас объектларни томоша қилиш имконига эгалар.

Улар орасида узоқ вақт давомида муқаддас Каъба ва Пайғамбар Муҳаммаднинг (соллаллоҳу алайҳи васаллам) қабри олдида бўлган буюмлар ҳам бор. Мисол учун, кўп йиллар мобайнида ёдгорликларни ҳимоя қилган чойшаб.

Кўргазманинг энг ажойиб экспонати – Гиннес рекордлари Китобига киритилган улкан Қуръондир. Кўргазма Рамазон ойининг охиригача давом этиши маълум қилинмоқда.

Тошкент вилояти вакиллиги ахборот хизмати

[carousel-horizontal-posts-content-slider]