Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / ҲАДЯЛАР ҲАҚДОРЛАРГА ЕТКАЗИЛДИ

ҲАДЯЛАР ҲАҚДОРЛАРГА ЕТКАЗИЛДИ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Иброҳимжон домла Иномов ҳамда Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасурбек домла Раупов бугун Тошкент вилояти Паркент туманига ташриф буюрдилар.

Ташриф асносида “Самсарак” ва “Қўрғон” маҳаллаларида яшовчи кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, беморлиги бор фуқароларга “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан ажратилган 2.500.000 сўм моддий ёрдамлар ҳамда бир неча китоблардан иборат совғалар жамланмасини топширишди.

Кўнгиллари тоғдек кўтарилган юртдошларимиз юртимиз равнақи, саховатпеша халқимиз фарвонлигини тилаб хайрли дуолар қилишди.

Тошкент вилоят вакиллиги матбуот хизмати

[carousel-horizontal-posts-content-slider]