Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Ақида / Ақидатун-Насафия (4-қисм)

Ақидатун-Насафия (4-қисм)

و الايمان هو التصديق بما جاء من عند الله تعالى و الاقرار به فاما الأعمال فهى طاعات فهى تتزايد فى أنفسها و الإيمان لا يزيد و لا ينقص

Имон – у (Пайғамбар алайҳиссалом) уни Аллоҳ таоло ҳузуридан келтирган нарсани тасдиқ қилиш ва унга иқрор бўлишдир. Бас, амаллар улар тоатлардир, шундай экан улар ўзича зиёда бўлур, имон эса зиёда ҳам бўлмайди, нуқсонли ҳам бўлмайди.

(Имон машҳур ҳадиси шарифга кўра еттита нарсага ишонишдир. Аллоҳга, пайғамбарларга, фаришталарга, муқаддас китобларга, қиёмат бўлишига, яхшилик ва ёмонлик Аллоҳдан эканига ҳамда охират кунида қайта тирилишга ишониш имондир. Улар бундан зиёда ҳам бўлмайди, кам ҳам қилинмайди, ортиб ҳам кетмайди, озайиб ҳам қолмайди. Ишонган одам ҳаммасига ишонади, бирисини инкор қилган кимса барчасини инкор қилган бўлади. Бирортасига имон келтирмай юришга узр-маъзур йўқ. Амалларни эса бирини қилиб, бошқасини қилолмай юриш мумкин.)

و الإيمان و الإسلام واحد و اذا صح للعبد التصديق و الإقرار صح له ان يقول انا مؤمن حقا و لا ينبغى له ان يقول انا مؤمن ان شاء الله

Имон ва Ислом биттадир. Қачон бандадан тасдиқ ва иқрор топилса, унинг “Мен ҳақиқий мўъминман!” дейиши дурустдир. “Аллоҳ таоло хоҳласа мен мўъминман” дейиши тўғри бўлмайди.

(Мўъмин мусулмон бўлади, мусулмон эса мўъмин ҳисобланади. Имон ва ислом банданинг орқа-олдига ўхшайди, бири бўлиб, бошқаси бўлмай қолмайди.)

و السعيد قد يشقى و الشقى قد يسعد و التغير يكون على السعادة و الشقاوة دون الإسعاد و الإشقاء فهما من صفات الله تعالى و لا تغير على الله تعالى و لا على صفاته

Бахтли инсон гоҳо бадбахт бўлади, бадбахт эса гоҳида бахтли бўлади. Ўзгариш эса саодат ва шақоватда бўлади, бахтли қилиш ва бадбахт қилиш (сингари Аллоҳ таолонинг сифатлари)да эмас. Иккови (бахтли ва бадбахт қилиш) Аллоҳ таолонинг сифатларидандир, Аллоҳ таолода эса ўзгариш йўқ, сифатларида ҳам йўқ.

(Муаллифнинг бу бахтли ва бахтсиз деган гапи Пайғамбаримизнинг машҳур ҳадисига эргашиб айтилмоқда. Бахтли инсондан мурод мўъмин бандадир, Худо сақласин, у кофир бўлиб кетиши мумкин. Бадбахт инсондан мурод кофирдир, у бахтлилар қоторига қўшилиб, мўъмин бўлиши мумкин.

Саодатни яратиш, шақоватни яратиш Аллоҳ таолонинг азалий сифатларидир. Улар ҳеч қачон ўзгармайдилар. Банданинг саодатли бўлиши ёки шақоватга мубтало бўлиши эса ўзгаради).

[carousel-horizontal-posts-content-slider]