Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Мақолалар / Ҳақиқий бахтиёрлар кимлар?

Ҳақиқий бахтиёрлар кимлар?

Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади:

«Бахтли бўлганлар жаннатдадирлар. Улар унда, модомики, осмонлару ер бор экан, абадий қолурлар. Магар Аллоҳ хоҳласа, (Ўзи билур). Бу туганмас инъомдир». (Худ сураси, 108-оят).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:

«Бир нидо қилувчи нидо қилиб: «Эй аҳли жаннат!, Албатта сизлар энди абадий яшайсизлар, ўлмайсизлар, абадий ёш бўласизлар, қаримайсизлар, абадий соғ бўласизлар, бемор бўлмайсизлар» дейди.

Муслим Абу Саъиддан ривоят қилган.

Жаннат ҳақиқий бахт маскани ва туганмас неъматлар жамланган жой экан.

Бу дунёда бундай бахт йўқ, бўлмайди ҳам. Ҳеч ким бундай бахтни ваъда ҳам қила олмайди.

Озгина мол-дунёга эришдик (қайсики қўлимизда абадий турмайдиган) нафсимиз ғолиб бўлиб бизга сен бахтлисан деб шивирлади. Кунларни бирида иш орқага кетди, қандай берган бўлса шундай олди. Нафсимиз мезонида бахтсиз бўлдик.

Дарддан қочиб юрган эдик, уддасидан чиқа олмадик, бор умидимиз билан шифокорга юзландик, у ҳам аввало Яратганни хоҳиши биз бир сабабчимиз холос деди. Узил-кесил бир ваъда йўқ, бўлмайди ҳам.

Амал мартабасига кўтарилдик, буни ҳам бахт деб билдик. Бир куни бу жойни кимгадир бўшатиб беришга жуда кўп вақт бор дедик. Ўша вақтга тезгина етиб бордик, чунки абадий ваъда йўқ эди.

Ёш куч-қувватга тўла жисм секин-аста зайфлашиб бормоқда. Кундан кун ҳайратимиз ошади. Менга нима бўляпди. Олдин бу ишларни бир зумда қойиллатиб ташлардимку. Алдамчи бахт сен доим шундай бўласан деб, алдагани ростмикан. Демак унинг ваъдаси абадий эмас эканда.

Умр бўйи жаннатдаги абадий бахт учун ҳаракат қилмадик. Эслатганларни насиҳатини қулоққа олмадик. Иймонимиз заиф, ақлимиз ноқислик қилди. Энди қачон таъзиямизни эшитганлар «жойлари жаннатда бўлсин» деган тилакдан бошқа илинж йўқ. Агар шу билан мурод ҳосил бўлса эрди қани.

Бу дунёдаги бахт тушунчаси жаннатдаги бахт олдида бир зарра мисол. Энг паст нисбий даражадаги бахт. Лекин одамзод шу бахт учун қилаётган ҳаракати, чора-тадбирлари жаннатдаги бахтга эришишидан кўпроқ вақт, кўпроқ маблағ, кўпроқ ғайрат сарфлаётганига гувоҳ бўламиз.

Аслида буни зидди бўлиши керак эмасми? Тушунган инсон тушунди ва ўзгаришга қарор қилди ва у иншааллоҳ нажот топади.

Оҳангарон тумани «Чил қори» жоме масжиди

имом хатиби Орифжон Хусенов

[carousel-horizontal-posts-content-slider]