Бас, имон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Кекса ёшли бемор имом зиёрат қилинди

Кекса ёшли бемор имом зиёрат қилинди

Бугун 31 октябрь куни Тошкент вилояти Бекобод туманида қарийб 30 йилан буён диний соҳада хизмат қилиб келаётган, айни вақтда ушбу тумандаги «Амиров Дадахон» жоме масжиди имом-хатиби вазифасида фаолият юритаётган Собирхон домла НИЯЗОВ беморлиги сабабли вилоят бош имом-хатиби в.б. Нурали домла МАВЛАНОВ бошчилигида зиёрат қилинди.

Собирхон домла узоқ вақтдан буён бир жойда бетоб бўлиб ўтганини инобатга олган ҳолда унга вакиллик ташаббуси билан ҳомийларни жалб этган ҳолда унинг ётоғига Ҳиндистон давлатида ишлаб чиқарилган махсус тиббиёт тўшаги тўшаб берилди. Унинг хусусияти шундаги, узоқ вақт бир жойда бемор бўлиб ётган инсоннинг тери қисмида турли яраларнинг пайдо бўлмаслигига асқотади.

Бемор имом-хатиб ушбу хайрли ишга бош бўлганларнинг ҳаққига кўзларида ёш билан хайрли дуолар қилдилар.

Тумандаги 17 нафар имом-хатиблар ҳар ҳафта кетма-кетликда навбат билан Собирхон домланинг ҳолидан хабар олиб туришмоқда.

Аллоҳ таоло ушбу бемор домламизга комил шифо бериб, чекаётган азиятларига сабр ато этсин. Қилинган зиёратни Ўзи ҳусни мақбул айласин!

Зеро, бемор кишини зиёрат қилиш Ислом динида энг савобли амаллардан ҳисобланади. Бу ҳақда Ибн Ҳамадон раҳматуллоҳи алайҳи беморларни зиёрат қилиш фарзи кифоя, деганлар. Ҳазрат Шайх Тақийиддин: «Касални зиёрат қилиш борасида келган далиллар касални зиёрат қилиш вожиблигини тақозо этади», деганлар.

Тошкент вилоят вакиллиги матбуот хизмати.

[carousel-horizontal-posts-content-slider]