Бас, имон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / ЧАНҚОҚ НИГОҲЛАР

ЧАНҚОҚ НИГОҲЛАР

Бугун Тошкент вилоят бош имом-хатиби Хайруллоҳ домла Турматов Оққўрғон туманида бўлиб, оила вакиллари, маҳалла фаоллари, устоз-мураббийлар ҳамда ўқувчи-талабалар билан “Фаровон оила – саодат қасри” мавзуида мулоқот ўтказди.

Унда Хайруллоҳ домла Турматов ота-она ва аёлларни ардоқлашнинг аҳамияти, оилада эркак кишининг вазифалари, оила саодатида меҳр-мурувват ва оқибатнинг ўрни, сўзлашиш ва кийиниш бобида ҳаёнинг долзарблиги, жиноятчиликнинг олдини олиш, интернет, хусусан телефондан нотўғри фойдаланиш оилавий ажрим ва қатор ахлоқсизликларга замин яратаётгани борасида маъруза қилди.

Қатнашчиларнинг чанқоқ ва илиқ нигоҳлари, айтилган сўзлар таъсиридан юзларни нам айлаган кўз ёшлари ҳамда билдирилган муносабатлардан аҳоли ўртасида ушбу мисол тадбирларни ташкил этиш нечоғлик аҳамиятли эканини, шунингдек, муқаддас ислом динимизда яхшилик ва эзгулик сари чорлаш, нотўғри йўллардан огоҳ этишнинг фарз этилгани ҳам бежиз эмаслигини аниқ ва равшан хулоса қилиш мумкин.

Тадбир сўнгида вилоят бош имом-хатиби томонидан кенг жамоатчик фойдаланиши учун илмий ва тарбиявий-ахлоқий мазмундаги турфа адабиятлар совға қилинди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратларининг “Оилада фарзанд тарбияси” китоби ҳам шулар жумласидандир.

Бу мисол тадбирлар режа асосида яна давом этмоқда.

    

[carousel-horizontal-posts-content-slider]