Бас, имон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Фото / КИТОБ САЙЛИ

КИТОБ САЙЛИ

Бугун 2017 йилнинг 18 август куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 12 январдаги “КИТОБ МАҲСУЛОТЛАРИНИ ЧОП ЭТИШ ВА ТАРҚАТИШ ТИЗИМИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ, КИТОБ МУТОЛААСИ ВА КИТОБХОНЛИК МАДАНИЯТИНИ ОШИРИШ ҲАМДА ТАРҒИБОТ ҚИЛИШ БЎЙИЧА КОМИССИЯ ТУЗИШ ТЎҒРИСИДА”ги фармойишининг ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент вилояти вакиллиги томонидан Тошкент вилояти ҳокимлиги билан ҳамкорликда 

Чирчиқ шаҳридаги “Марказий” жоме масжидида китоб сайли ташкил этилди.

Мазкур сайлда “Мовароуннаҳр” нашриёти 115, “Янги аср авлоди” нашриёти 500, “Ҳилол – Нашр” нашриёт матбааси 78 турдаги китоблар ва 189 хил CD ва DVD маҳсулотлари билан иштирок этдилар.

Сайлга ташриф буюрган каттаю кичик китобсеварларнинг қалбларидаги қувонч юзларида акс этган. Улар тақдим этилган китоблар билан танишар эканлар, ўзларига маъқул бўлганларини нашриёт нархида харид қилиш имконига ҳам эга бўлдилар.

            

[carousel-horizontal-posts-content-slider]