Бас, имон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Фото / ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ ЗИЁРАТЧИЛАРИНИНГ НАВБАТДАГИ ГУРУҲИ МАККАГА ЙЎЛ ОЛДИ

ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ ЗИЁРАТЧИЛАРИНИНГ НАВБАТДАГИ ГУРУҲИ МАККАГА ЙЎЛ ОЛДИ

Бугун Тошкент вилоятида истиқомат қилаётган 222 нафар фуқаролар ҳаж амалини бажариш учун Маккага учиб кетди.

Зиёратчиларнинг 19 нафари Бекобод шаҳридан, 25 таси – Бекобод туманидан, 17 нафари – Чирчиқ шаҳридан, 30 таси – Паркент, 26 нафари – Пискент туманларидан, 16 та – Қуйи Чирчиқ, 17 та – Оққўрғон, 19 та – Чиноз, 25 та – Янгийўл, 24 та – Ўртачирчиқ тумани вакилларидир.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йилдаги ҳаж мавсумида Тошкент вилоятидан жами 510 нафар фуқаронинг ҳаж амалини бажариши режалаштирилган.

Ҳожиларимизнинг амалларни бенуқсон адо этиб, Аллоҳ ваъда қилган савоблардан баҳраманд бўлишларини ва яқинлари бағрига, Ватанимизга соғ – саломат қайтишларини  дуо қилиб сўраб қоламиз.

   

[carousel-horizontal-posts-content-slider]