Бас, имон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / ЎКСИК КЎНГИЛЛАРГА МЕҲР УЛАШИЛДИ

ЎКСИК КЎНГИЛЛАРГА МЕҲР УЛАШИЛДИ

Жисмоний имконияти чекланган фуқароларга муносиб турмуш шароитини яратиб бериш, уларга меҳр-мурувват кўрсатиш доимо давлатимиз ва ҳукуматимиз эътиборида. Бу борада алоҳида ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар қабул қилиниб, ижроси изчил таъминланяпти. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 1 августдаги “Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги фармони ногиронлиги бор шахсларнинг ҳуқуқларини таъминлашда муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилмоқда.

1992 йили Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан ногиронларга оид долзарб масалаларга жамоатчилик эътиборини қаратиш, шунингдек, уларни ижтимоий ҳаётга ва ривожланиш жараёнларига мослаштириш мақсадида 3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни деб эълон қилинган эди.

Ҳар йили юртимизда 3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни сифатида кенг нишонланади. Шу санада эшитиш, кўриш, юриш ва нутқида нуқсони бор юртдошларимизнинг ҳолидан хабар олиниб, уларга меҳр-мурувват кўрсатилади. Бу эса мамлакатимизда инсон манфаатлари ҳар нарсадан устун эканининг ёрқин ифодасидир.
Куни кеча Янгийўл туманида ҳомийларни жалб қилган ҳолда ногиронлар учун хайрия дастурхони ёзилди. Ушбу хайрия тадбиридан ногиронлар ва уларни боқувчиларига совғалар улашилиб, кўнгиллари кўтарилди.

[carousel-horizontal-posts-content-slider]