Бугунги ташрифлар асносида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков, Ислом цивилизация ходими Аброр Мухтор Али ва Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасурбек домла Раупов Ангрен шаҳар “Қорабоғ” жоме масжидига ташриф буюриб, Пешин намозидан сўнг мўмин-мусулмонлар билан дилдан суҳбатлашдилар, уларга чиройли маърузалар қилинди.
Шунингдек, Оҳангарон шаҳар «Хонабод» жоме масжидига Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг маслаҳатчиси Салоҳиддин домла Шарипов, Тошкент шаҳар “Тўхтабой” жоме масжиди имом-хатиби Зокиржон домла Шарифов Ўртачирчиқ туманидаги “Хожа Корсоз” жоме масжидида жамоатга мавъиза қилиб бердилар.

Суҳбатлар, маърузалар савол-жавобларга уланиб кетди. Уламоларнинг намозхонлар билан учрашуви, маънавий-маърифий тадбирлар аҳолига манзур бўлмоқда.
Ташрифлар давом этяпти.
Тошкент вилоят вакиллиги матбуот хизмати

Fitrat.uz Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент вилояти вакиллиги