Бас, имон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Hi-tech услубидаги масжидлар кўпаяди

Hi-tech услубидаги масжидлар кўпаяди

Бугун Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари ҳамда Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасурбек домла Раупов Бўстонлиқ туманида Hi-tech услубида қурилиши режалаштирилаётган “Хўжахонтоўра” жомеси масжиди лойиҳаси билан танишди.

Шунингдек, Ғазалкент туманидаги “Хўжакент” жоме масжиди ҳам кўздан кечирилиб, янгидан барпо этилаётган иншоот қурилиши ҳақида зарур маслаҳат ва тавсиялар берилди.

Пешин намозидан сўнг муфтий ҳазратлари масжид қавмига гўзал маъруза қилиб бердилар, намозхонларнинг саволларига атрофлича жавоблар қайтардилар.

Кўтаринки руҳда ўтган учрашув сўнгида хайрли дуолар қилинди.

[carousel-horizontal-posts-content-slider]