Бас, имон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / ҚИЗ БОЛА ТАРБИЯСИ – ЖАМИЯТ ТАРБИЯСИ

ҚИЗ БОЛА ТАРБИЯСИ – ЖАМИЯТ ТАРБИЯСИ

Жамият ривожида, аввало, аёллар билимли, салоҳиятли, солиҳа бўлиши лозим ва зарур. Бежиз қиз бола тарбияси – жамият тарбияси, деган гап айтилмаган. Чунки аёлларнинг одоб-ахлоқли, ибо-ҳаёли, билимли бўлиши жуда зарур.

Бугун Тошкент вилоятига ташриф асносида Дин ишлари бўйича қўмита масъул ходими Омила Арипова, Ўзбекистон мусулмонлари идораси масъул ходими Марямхон Абдуллаева, Ўзбекистон халқаро ислом академияси масъул ходими Ҳамида Тўйчиева, Тошкент вилояти бош имом-хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Нигора Имомова, Тошкент вилояти тарғибот гуруҳи раҳбари Раҳима Мирхолиқова ва бошқа отинойиларнинг асосий мавзуси ҳам шу – тарбия ҳақида бўлди.

Олмалиқ шаҳар ҳокимлигининг мажлислар залида ташкил этилган тадбирга Олмалиқ ва Оҳангарон шаҳарлари ҳамда Оҳангарон тумани отинойилари, тарғибот гуруҳи раҳбарлари, халқ орасида обрў-эътиборга эга хотин-қизлар қатнашиб, аёлларнинг бугунги умумий ҳолати таҳлил қилинди, муаамолар ўртага ташланди, ечим ва таклифлар билдирилди.

Тадбирда “Ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш”, “Ёшларнинг тарбиясига эътибор бериш”, “Оилаларни мустаҳкамлигида онанинг маънавиятли бўлиши” каби мавзуларда маърузалар, суҳбатлар қилинди.

Учрашув сўнгида отинойлар томонидан берилган саволларга мутахассислар жавоблар беришди.

Шу куннинг ўзида ишчи гуруҳ Олмалиқ шаҳар Усмон Носир кўчасида яшовчи Шоҳида Мамадалиева билан суҳбат ўтказди. Унга зарур тавсиялар ва маслаҳатлар берилди.

* * *

Куннинг иккинчи ярмида Зангиота туманидаги “Боғи шамол” ва “Эски қалъа” маҳаллла фуқаролар йиғинларига ташриф буюрган ишчи гуруҳ аъзолари маҳаллалардаги кам таъминланган оилаларга “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан ажратилган совғаларни топширишди.

[carousel-horizontal-posts-content-slider]