Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари Қибрай туманидаги “Саъдуллоҳ ота” жоме масжидига ташриф буюриб, намозхонлар билан дилдан суҳбатлашдилар.
Мўмин-мусулмонларга сўнгги йилларда юртимизда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида гапириб, шукрнинг фазилатини баён этдилар.
Муфтий ҳазратлари масжид фаолияти билан яқиндан танишиб, намозхонларга яратилган шарт-шароитларни кўздан кечирдилар. Ўзларининг маслаҳат ва тавсияларини бердилар.
Тошкент вилоят вакиллиги матбуот хизмати

Fitrat.uz Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент вилояти вакиллиги