Бир оғиз ширин сўз киши кўнглини кўтаради. Аксинча, ёмон сўз кўнгилларни барбод қилади. Зотан, ширинсухан бўлиш динимиз амридир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам ҳар доим одамларга ширин сўз айтганлар.
Бугунги ташриф асносида Дин ишлари бўйича қўмита масъул ходими О.Арипова, Ўзбекистон халқаро ислом академияси масъул ходими Ҳ.Тўйчиева, Ўзбекистон мусулмонлари идораси масъул ходими М.Абдуллаева, Тошкент вилояти Тарғибот гуруҳи раҳбари О.Парпибоева ва Тошкент вилояти бош имом-хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Н.Имомова ҳамда ҳудудга бириктирилган отинойилар маҳалла фаоллари билан биргаликда Бекобод туманидаги “Амир Ҳамза” жоме масжиди атрофида жойлашган “Бўстон” маҳалласида яшовчи муаммоли аҳоли билан мулоқот қилиб, оилаларга кириб, улар билан дилдан суҳбатлар уюштиришди.

Аҳолига юртимизда инсон манфаатларини кўзлаб амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида сўзлаб беришди.
Тошкент вилоят вакиллиги матбуот хизмати

Fitrat.uz Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент вилояти вакиллиги