Ҳозирги кунда имомларимиз томонидан маънавий маърифий муҳитни соғломлаштириш, диний экстремизм ва диний оқимлардан ёшларни огоҳлантириш, айниқса, ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда ва давра суҳбатлари ташкил этилмоқда.
Шундай тадбирлардан бири 6 апрель куни Пискент тумани 1-умумтаълим мактабида “Диний экстремизм ва оқимлар ҳамда ўз жонига касд килишнинг олдини олиш” мавзусида бўлиб ўтди. Унда Пискент тумани маънавият тарғибот маркази бўлим бошлиғи К. Мамажонов, туман бош имом-хатиби З. Қудратовлар иштирок этди. Тадбир савол-жавоб тарзида бўлиб, унда ўқувчилар соҳа мутахассисларидан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар. Унда асосан, суҳбат диний экстремизм ва бошқа ғаразли оқимларнинг кирдикорлари, уларнинг ёмон оқибатлари ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг катта гуноҳ эканлиги хусусида бўлиб ўтди. Тадбирда мактаб маъмурияти ва 35 та ўқувчи қатнашди. Мактаб директори М.Қурбонова ўқувчиларга ўз тавсия ва маслаҳатларини берди.

Шунингдек жорий йилнинг 13 апрель пайшанба куни Пискент тумани 11-умумтаълим мактабида ҳам маънавият соати бўлиб ўтди. Унда “Дўстлик” МФЙ раиси Ғ. Абдураззоқов, тумандаги “Ўсмат ота” жоме масжиди имом-хатиби М. Сирожов ва мактаб директори Г. Рустамовалар иштирок этишди. Ушбу маънавият соатида “Вояга етмаган ёшлар ўртасида жиноятчиликни ва ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш” борасида сўз юритилди. Тадбирда имом-хатиб М. Сирожов сўзга чиқиб, мавзу юзасидан Қуръон оятлари ва ҳадиси шарифлар ҳамда ибратли ривоятлар асосида ўқувчиларга маънавий озуқа улашди.
Тадбирда 14 нафар ўқитувчилар ва 75 нафар ўқувчилар иштирок этдилар.
Тошкент вилояти ахборот хизмати

Fitrat.uz Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент вилояти вакиллиги
