Бас, имон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Меҳрга ташна қалбларга илиқлик улашиб

Меҳрга ташна қалбларга илиқлик улашиб

Ислом дини ижтимоий адолатли бўлиш, кам таъминланган, ёрдамга муҳтож бўлганларга кўмаклашиш, уларни ҳам маънан ҳам моддий қўллаб-қувватлаш, етимлар ва боқувчисини йўқотганларнинг бошларини силашни таълим беради. Хусусан, Қуръони каримда Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: “… Сиздан, шунингдек, етимлар тўғрисида сўрамоқдалар. Айтинг: “Уларни ислоҳ қилиш яхшидир. Агар (молларингизга) уларнинг молларини қўшиб юборсангиз (зарари йўқ), зеро, улар (бамисоли) ўз биродарларингиздир. Аллоҳ бузғунчи билан ислоҳ этувчини (фарқини) билади. Агар Аллоҳ хоҳласа, сизларни қийинчиликка солиб қўйган бўлур эди. Албатта, Аллоҳ қудрат ва ҳикмат эгасидир (Бақара сураси 220-оят).

Дарҳақиқат, етимларга ислоҳ, яъни яхшилик қилишда хайри барака бор. Етимларга яхши қараш, уларга ёрдам бериш ниҳоятда савоби улуғ ишлардандир. Кўнгли ўксикларнинг қалбига қувонч улашиш, уларни озиқ-овқат, кийим-кечак билан таъминлаш, уларга таълим-тарбия бериш ҳар бир жамият аъзосининг бурчидир.

Ана шундай савобли ишни кўзлаган Тошкент вилояти Янгийўл тумани бош имом-хатиби Баҳодир домла Мадумаров, туман ҳокими Улуғбек Ялгашев ҳамда бир қатор мутасадди раҳбарлар Янгийўл шаҳрида жойлашган “Меҳрибонлик уйига” ташриф буюрдилар. Меҳрга ташна қалбларга илиқлик улашиш мақсадида уларнинг ҳолидан хабар олдилар. Жонлиқ сўйилди, Қуръон тиловат қилиниб, хайрли дуолар қилинди. Таъкидлаш жоизки, мазкур “Меҳрибонлик уйида” 3 кунликдан 3 ёшгача бўлган болалар тарбияланади. Ана шундай янги туғилган чақалоқларга азон айтилди, ҳақларига умидли дуолар қилинди.

Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Аллоҳ азза ва жалла учун бир етимнинг бошини силаса, қўли нечта сочнинг устидан ўтса, шунча ҳасанот ёзилади.Ким ўз ҳузуридаги етим қизга ёки болага яхшилик қилса, мен ўша одам билан жаннатда мана бундай бўламан”, деб икки бармоқларини яқинлаштирдилар”.

Қилинаётган эҳсонлар, кўнгли ўксик қалбларга кўрсатилаётган меҳр сабаб, иншааллоҳ, жаннатда ана шундай даражотларга эришилса, не ажаб.

[carousel-horizontal-posts-content-slider]