Мутахассисларнинг таъкидлашича, АҚШ, Европа, Ҳиндистон, Мянма, Хитой, Афғонистон ва бир қатор Яқин Шарқ мамлакатларида мусулмонларнинг виждон эркинлиги ҳуқуқининг бузилиши билан боғлиқ энг хавфли вазият юзага келмоқда. Бу ҳақда Россия мусулмонлари маънавий ассамблеяси ва Россия диний эркинлигини ҳимоя қилиш уюшмаси томонидан ўтказилган матбуот анжуманида тақдим этилган, шунингдек «Россия Федерациясидаги мусулмонлар ҳуқуқларига риоя этилиши билан боғлиқ вазият тўғрисида» ги ҳисоботида айтиб ўтилган.
Ҳужжатда таъкидланишича, дунёда мусулмонларнинг виждон эркинлиги ҳуқуқини бузиш фактларини гуруҳларга бўлиш мумкин:
Жисмоний зўравонлик, давлат ҳокимияти органлари томонидан камситилишлар ва «миллатчиликнинг ўсиши ва дунёвий қадриятларнинг тарқалишига асосланган исломофобия тенденцияларини кучайтириш».
Масалан, Ҳиндистонда миллатчилик ва «радикал псевдо-ҳиндуизм» кенг тарқалган. АҚШ ва Европада диний фобия, миллатчилик ғоялари ва динга қарши нафратнинг умумий ўсиши фаол тарқалмоқда. Жумладан, бир қатор Европа мамлакатларида «анъанавий қадриятларни ҳимоя қилишга келган ва қабул қилинган бағрикенглик тушунчаларига таянмасдан ваъз қилаётган» диний раҳбарларни таъқиб қилиш амалиёти олиб борилмоқда.
«Швейцариядан кейин бир қатор Европа мамлакатларида ЛГБТ ва трансгендерлар мафкураси билан келишмовчиликни билдириш учун жавобгарликни назарда тутувчи қонунлар қабул қилинди. Христиан ва мусулмонларнинг Буюк Британия ва АҚШ мактабларида ЛГБТ мафкураси дарсларига нисбатан позицияларини ифодалашга қўйилган тақиқ қўрқинчли,- дейилади хабар муаллифлари.
Манба: ria.ru

Fitrat.uz Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент вилояти вакиллиги