Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Тошкент вилояти бош имом-хатиби Хайруллоҳ домла Турматов Юқоричирчиқ ва Бўстонлиқ туманидаги қурилиш ва бунёдкорлик ишлари билан танишди

Тошкент вилояти бош имом-хатиби Хайруллоҳ домла Турматов Юқоричирчиқ ва Бўстонлиқ туманидаги қурилиш ва бунёдкорлик ишлари билан танишди

Бугун – 2019 йилнинг 7 ноябрь куни Тошкент вилояти бош имом-хатиби Хайруллоҳ домла Турматов Юқоричирчиқ ҳамда Бўстонлиқ туманида диний соҳа ходимлари томонидан олиб борилаётган ишлар, шарт-шароитларни яхшилаш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар билан танишиш мақсадида жоме масжидлар ва зиёратгоҳларга ташриф буюрдилар.

Вилоят масжидларида намозхонлар учун ҳар томонлама қулайликларни ташкил этиш мақсадида имом-хатиблар ва масжид фидойилари ҳомийларни жалб қилган ҳолда масжидларни қайта қурмоқдалар, таъмирталабларини таъмирламоқдалар, таҳоратхоналар ҳолатини яхшилашмоқда, зарур таъмирлаш ишларини амалга оширишмоқда, иситиш тизимини янгилашмоқда, гилам ва бошқа жиҳозларни замонавий талабларга мос бўлишини таъминлашмоқда ва ҳоказо. Бу, албатта, мўмин-мусулмонларни ҳушнуд этмоқда. Хайруллоҳ домла Турматов масжид ходимлари билан учрашиб, мавжуд муаммоларни ўрганиб, уларни ҳал қилиш йўллари бўйича керакли маслаҳат ва кўрсатмаларни бердилар.

Шунингдек, мазкур туманлардаги зиёратгоҳлапга ҳам ташриф буюриб, зиёратчилар учун ташкил этилган шарт-шароитлар билан танишдилар. Зиёратгоҳга келганлар билан суҳбатлашдилар ва зиёрат одоблари ҳақида тушунтиришлар, зиёратгоҳнинг мутасаддиларига бидъат ва хурофотларнинг олдини олиш бўйича тавсиялар бердилар.

[carousel-horizontal-posts-content-slider]