Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Ақида / Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларига муҳаббат

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларига муҳаббат

وَنُحِبُّ أَصْحَابَ رَسُولِ اللهِ صلَّى اللهُ عليهِ وسلَّمَ، وَلا نُفْرِطُ في حُبِّ أَحَدٍ مِنهُمْ وَلا نَتَبَرَّأُ مِنْ أَحَدٍ مِنْهُمْ وَنُبْغِضُ مَنْ يُبْغِضُهُمْ وبِغَيْرِ الخَيْرِ يَذْكُرُهُمْ ولا نَذْكُرُهُمْ إلاَّ بِخَيْرٍ وحُبُّهُمْ دِينٌ وإيمانٌ وإحْسانٌ، وَبُغْضُهُمْ كُفْرٌ ونِفَاقٌ وَطُغْيَانٌ

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг асъҳобларини яхши кўрамиз.

Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам: “Ким уларни яхши кўрса, менга бўлган муҳаббати ила яхши кўради…” , деганлар. Имом Термизий ривоят қилган.

Аммо биронталарига бўлган муҳаббатимизда ҳаддан ошмаймиз.

Масалан, рофизийларга ўхшаб Али розиаллоҳу анҳу ва аҳли байтни улуғлашда ҳаддан ошмаймиз.

Ва ҳеч бирларидан воз кечмаймиз.

Масалан хаворижлар каби. Хаворижлар Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу ва кўпчилик саҳобалар розияллоҳу анҳумни кофирга чиқарганлар ҳамда Али розиаллоҳу анҳуга қарши чиққанлар.

Уларни ёмон кўрган ва яхшиликдан бошқа нарса билан зикр қилганлардан нафратланамиз.

Чунки, саҳобалар розияллоҳу анҳумни яхши кўриш Исломни яхши кўришга олиб боради. Уларни ёмон кўриш эса Исломни ёқтирмасликка сабаб бўлади.

Ўзимиз уларни фақат яхшилик билан ёдга оламиз.

Яъни, улар ҳақида нолойиқ ёки қадрларини туширадиган сўз айтмаймиз. Саҳобалар розияллоҳу анҳумнинг ҳар бирларини яхши ва чиройли сўзлар билан, ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш далолат қиладиган тарзда эслаймиз.

Уларни яхши кўриш (Аллоҳ таолога итоат этиладиган)дин, иймон яъни, эътиқод қилиш вожиб бўлган иймондир. Чунки, саҳобалар розияллоҳу анҳумга бўлган муҳаббат Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васалламга бўлган муҳаббатдир. Бу юқоридаги ҳадиси шарифда айтиб ўтилди. …ва эҳсондир яъни, мана шу улуғ зотларга бўлган муҳаббатимиз ила юксаламиз ва мақомимиз ортади, уларни ёмон кўриш эса куфр, нифоқ, ҳаддан ошишдир. Зеро, саҳобалар розияллоҳу анҳум динни муҳофаза қилиб, бизга соф ҳолатда етказган омонатдор зотлардир. Кимки уларни ёмон кўрса мана шу дин сабабидан ёмон кўрган бўлади. Шунда саҳобалар розияллоҳу анҳумни ёқтирмаслик Ислом динини ёқтирмаслик бўлади.

[carousel-horizontal-posts-content-slider]