Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Мақолалар / ЗИКР НАЖОТДИР

ЗИКР НАЖОТДИР

Ҳаётингизда мушкуллик пайдо бўлдими? Турли ҳил ғам-ташвишлардан чарчадингизми? Тушкунлик сизни қийнаяптими?

Умидсиз бўлманг!

Аллоҳ таоло каломи шарифида Пайғамбар Юнус алайҳиссалом ҳақида хабар берган: «Бас, агар у (Аллоҳга доимо) тасбеҳ айтувчилардан бўлмаганида, албатта, у (балиқ) қорнида, то (одамлар) қайта тириладиган кунларигача (қиёматгача), қолиб кетган бўлур эди» (Соффат сураси 143-144-оятлар)

Суюкли пайғамбаримиз алайҳиссаломдан Муъоз розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Одам боласининг қилган амаллари ичида Аллоҳнинг зикридан кўра дўзахдан нажот берувчи амали йўқдир». Саҳобалар: «Эй Аллоҳнинг росули! Аллоҳ йўлида жиҳод қилишдан ҳамми?» – дедилар. Росулуллоҳ: «Аллоҳнинг йўлида жиҳод қилишдан ҳам. Қиличинг синиб кетгунча урушасан, сўнгра қиличинг синиб кетгунча урушасан, сўнгра қиличинг синиб кетгунча урушганингдан ҳам», – дедилар.

Тушкунлигингизга, мушкулотингизга, ғаму-ташвишларингизга Яратган Роббнинг зикри билан жиҳод қилинг!

Қиёматгача дунёга келадиган бандаларига Илоҳий таълим берган Роббимизга чексиз ҳамду санолар бўлсин!

Ангрен шаҳар “Қорабоғ” жоме масжиди

имом-хатиби Бобохонов Яҳёхон