Басимон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларгина равзада хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Жума намози имо – ишоралар тилида

Жума намози имо – ишоралар тилида

Хиндистонда маънавий панд – насиҳатларга эҳтиёжи бўлган ногирон мусулмонлар учун шароит яратилади. Яқинда Керала штатининг Малаппурам шаҳридаги масжидида эшитиш қобилиятига эга бўлмаганлар имом ўгитларининг мазмунини англашлари учун, жума хутбаси ва маърузаларини маҳаллий тил билан биргаликда имо – ишора тилида ҳам ташкил қилишга қарор қилинди.

Ар – Рахма масжиди 500 га яқин мусулмонларни сиғдира олади. Эндиликда ҳар жума масжидга имо – ишоралар тили бўйича мутахассис келади ва эшитиш қобилиятида муаммоси бўлганларга маърузани ўша вақтнинг ўзида таржима қилиб боради. Таклиф этилган мутахассиснинг имо – ишоралари қулайлик учун масжидда ўрнатилган телеэкранда намойиш этилади.

Таъкидлаб ўтамизки, бу ушбу масжидда ногиронлар учун яратилган ягона шароит эмас. Шунингдек, масжид тахоратхонасида ногиронлар учун курсилар ва тутқичлар мавжуд.