Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Жума куни дунёнинг энг йирик масжиди очилиши бўлиб ўтади

Жума куни дунёнинг энг йирик масжиди очилиши бўлиб ўтади

2019 йилнинг 3 май – жума куни Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған дунёнинг энг йирик диний мажмуасини очиб беради. У бир вақтнинг ўзида 63 минг ибодат қилувчини сиғдира олиш имконига эга. Бу ҳақда “Sozcu” нашри хабар беради.

Чамлижа масжиди Истанбулнинг Ускудар туманида жойлашган. Мажмуанинг қурилиши жорий йилнинг 7 март куни ўз ниҳоясига етган эди. Энди эса мамлакат президенти уни ташриф буюрувчилар учун тантанали равишда очиб беради.

“Чамлижа масжиди 15 минг квадрат метрда жойлашган бўлиб, олти миноранинг тўрттаси 107 метр баландликда, иккитаси эса – 90 метр. Масжидда мумтоз ва замонавий меъморчилик услублари ажойиб тарзда уйғунлаштирилган. Дунёда бунга ўхшаш масжид мавжуд эмас”, – дейди Sabah нашрига берган интервьюсида Истанбул масжидлар ва маданий-маънавий фаолият ассоциацияси бошлиғи Эргин Куллунк.

Мажмуада, шунингдек, 3500 автомобилга мўлжалланган тураргоҳ, 1000 кишилик мажлислар зали, кутубхона ва 11000 квадрат метрни эгаллаган музей ҳам ўрин эгаллаган.

Масжид Истанбулнинг энг нуфузли жойларидан бири бўлиши таъкидланмоқда.