Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / ЖССТ: 80 % ЯМАНЛИКЛАР ЁРДАМГА МУҲТОЖ

ЖССТ: 80 % ЯМАНЛИКЛАР ЁРДАМГА МУҲТОЖ

Яманнинг 80 фоизга яқин аҳолиси тез ёрдамга муҳтож. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг берган маълумотларига кўра, Яман дунёдаги энг йирик гуманитар инқирозни бошдан кечирмоқда. Яманнинг 30 миллион аҳолисидан 24,4 миллиони кўмакка эҳтиёжманд.

Ташкилотнинг хабар беришича, ўтган йили мамлакатдаги аҳвол янада оғирлашган. Гуманитар ёрдамга муҳтож фуқаролар сони 10 фоизга кўпайган.

2014 йилдан бери давом этиб келаётган фуқаролар уруши 85 мингдан ортиқ болаларнинг ўлимига сабаб бўлди. Бу ҳақда “Болаларни қутқарайлик” халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотининг маърузасида баён қилинади. Унда яна 4 йилдан бери давоб этаётган уруш сабаб, мамлакатнинг жуда катта қисми цивилизациядан деярли узилиб қолганлиги айтилади. Яман аҳолиси нафақат озиқ-овқат ва сув етишмовчилигидан ҳалок бўлмоқда, уларнинг ўлимига тиббий ёрдамнинг йўқлиги ҳам сабаб бўлмоқда – ҳарбий ҳаракатлар бутун тиббий инфратузилмани яксон қилиб юборган. Бу эса мамлакатда хавфли инфекцион касалликларнинг тарқалишига олиб келди, мисол учун, ҳозирги кунга қадар вабо сабаб юзлаб яманликлар ҳаётдан кўз юмди.