Басимон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларгина равзада хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Жорж Бушга пойабзалини улоқтирган ироқлик депутатликка номзодини қўйди

Жорж Бушга пойабзалини улоқтирган ироқлик депутатликка номзодини қўйди

10 йил илгари АҚШ президенти Жорж Бушга эътирозини ноодатий тарзда намойиш этган журналист Ироқ сайловларида иштирок этиш истагини билдирди.

Номзод Мунтазар ал-Заидий 2008 йилда иккала пойабзалини Бушга улоқтириб, машҳур бўлганди, энди эса у Ироқ парламентидан ўрин эгалламоқчи, дея хабар беради BuzzFeed News.

Эслатиб ўтамиз, матбуот анжумани бўлиб ўтаётган вақтда Заидий: “Бу сенга Ироқ аҳолиси номидан, сен кўппаксан. Бу бевалар, етимлар ва Ироқда ўлдирилган барча учун”, – деб, Бушга ботинкаларини улоқтирган эди.

Шундан сўнг, у қўлга олинганди. Ўзи олий жазо берилишини кутган бўлса-да, унга қамоқ жазоси тайинланди. Шу билан бирга, у Ироқнинг қаҳрамонига айланди. 9 ой қамоқдан кейин у озод этилди, шунингдек, унга янги уй ва машина тақдим этилди, дея хабар берганди Guardian ўз вақтида.

Эндиликда Заидий Ироқ парламентининг қуйи палатасига депутатликка номзодини қўйди. Сайловлар жорий йилнинг 12 майида ўтказилади.