Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Жажжи Қуръон ҳофизлари ўзаро мусобақалашдилар

Жажжи Қуръон ҳофизлари ўзаро мусобақалашдилар

Россиянинг Мурманск вилоятида болалар ўртасида Қуръон мусобақаси бўлиб ўтди. Мусобақанинг барча иштирокчилари Қуръон бўйича якашанба мактабларида таҳсил оладилар. Энг кичик иштирокчи 6 ёш, энг каттаси эса 13.

Шу ёш оралиғидаги болалар Қуръон бўйича мусобақалашиш учун Мурманск Ислом марказининг масжидига йиғилдилар. Бу қийин имтиҳон, чунки улар нафақат Қуръонни ёдлашлари, балки уни англашга ҳам ҳаракат қилишлари лозим.

– Мусобақада нафақат Мурманскдан болалар иштирок этди, шунингдек, Североморск, Мончегорскдан ҳам қатнашчилар ташриф буюрди, – дея хабар беради Мурманск мусулмонлар бошқармаси раиси имом Раил Биккиняев.

– Барча болалар маҳаллий масжидларда ташкил этилган якшанба мактабларида таҳсил олишади. Мусобақа уч йўналишда ўтказилди. Биринчиси, Қуръоннинг 30 жузини тўлиқ ёд олганлар, иккинчиси, ярмини ва учинчиси, бир неча сура ёд олганлар. Биз бундай тадбирни биринчи маротаба ўтказаётганимиз йўқ. Бу сафарги мусобақанинг ўзига хослиги шундаки, унда Қозонлик йирик мутахассис, Қуръон ва араб тили илмлари соҳиби Муҳаммад Жаброил иштирок этдилар, – дейди Раил Фаритович.

Барча иштирокчиларга диплом ва эсдалик ҳадялари тақдим этилди, ғолиблар эса қимматбаҳо совғалар билан мукофотланди.