Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Жаз куйчиси Янги Зеландиядаги терактлардан сўнг Исломни қабул қилди

Жаз куйчиси Янги Зеландиядаги терактлардан сўнг Исломни қабул қилди

Туркияга концерт дастури билан ташриф буюрган америкалик машҳур соул жанри қўшиқчиси дунёда содир бўлаётган воқеалардан таъсирланиб, Ислом динини қабул қилишга қарор қилди. Делла Майлз Истанбулнинг ёдгорликларини, тарихий обидаларини кўздан кечирди. Яқин кунларда Янги Зеландиянинг Крайстчерчидаги масжидларда содир этилган террорчилик ҳужумлари Деллани Ислом тинчлик дини эканлиги ҳақида ўйлашга мажбур қилди.

“Исломофобия дунёнинг турли чеккаларида худди вабо каби тарқалиб бормоқда. Мен мушукка ҳам озор бермаслик учун кийимини йиртган Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг эътиқодини қабул қилганимдан жуда мамнунман”, – дейди аёл, хабар беради Haberturkга таянган ҳолда IslamNews.

Майлз ўзининг Instagram ижтимоий тармоғидаги саҳифаси орқали ҳижобда тушган суратларини эълон қилган ва мухлисларининг изоҳларига жавоблар берган. Уларнинг бирида “Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳ, биродар”, деган сўзлар, бошқасида эса Шаҳодат калимаси ёзилган. Булар ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан қўшиқчи Ислом динини қабул қилганлиги ҳақида хулоса қилишларига сабаб бўлди.

Yeni Şafak нашрига берган интервьюсида Делла: “Ислом унинг душманлари кўрсатишга уринаётгандай дин эмас. Мен ваниҳоят Исломни қабул қилишга қарор қилганимдан бахтиёрман. Бу Аллоҳ таолонинг бебаҳо ҳадяси ва марҳаматидир”, – дея таъкидлади.