Басимон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларгина равзада хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / ЖАННАТГА ПАСПОРТ

ЖАННАТГА ПАСПОРТ

ИШИД жангариларига “Жаннатга паспорт” берила бошланди. Ҳужжат намуналари Раққани озод қилиш вақтида топилди. “Жаннатга паспорт” ёзуви шундоққина ҳужжатнинг муқовасига ёзилган. Бундан кўриниб турибдики, ИШИД сардорлари шу тарзда ўз жангариларини “азобли ўлимга” тайёрлашади ва улар тўғридан – тўғри жаннатга тушишларини уқтиришади. Аҳамиятлиси шундаки, ушбу паспортларда ҳужжат эгаси ҳақида ҳеч қандай шахсий маълумотлар йўқ.

Эслатиб ўтамиз, охирги пайтларда ИШИД Сурия ва Ироқда жиддий мағлубиятни бошдан кечирмоқда. Ҳозирда жангарилар Мосулнинг фақатгина 1 % қисмини назорат қилишмоқда. Халқаро коалициянинг хабар беришича, Раққа ҳам яқин кунлар ичида озод этилади.