Басимон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларгина равзада хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / ЖАМИЯТНИНГ МАЪРИФАТ ВА ТАЪЛИМ СОҲАСИДА МУСЛИМАНИНГ ЎРНИ

ЖАМИЯТНИНГ МАЪРИФАТ ВА ТАЪЛИМ СОҲАСИДА МУСЛИМАНИНГ ЎРНИ

5 октябрь куни Екатеринбург шаҳрида “Муслиманинг маориф ва ижтимоий инсонпарварликдаги ўрни” мавзусида I Бутунроссия илмий – амалий конференцияси бўлиб ўтади. Конференциянинг мақсади – ислом таълимотига кўра жамиятни маънавий, ижтимоий – сиёсий, ахлоқий, маданий жиҳатдан ривожланишида аёлларнинг ўрнини, шунингдек, оила институти ва мутахассислик жамоаларида аёлнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини эслатишдир.

Ташкилотчилар қаторида нафақат диний тузилмалар (Россия Федерацияси дин ишлари бошқармаси, Свердловск вилояти дин ишлари бўлими, Москва ислом институти), балки илғор олий таълим муассасалари ҳам бор – М.В.Ломоносов номидаги Москва давлат университети, Санкт-Петербург давлат университети ва Қозон федерал университети.

Конференцияда аёллар жамоат ҳаракатлари раҳбарлари, олима аёллар, ижодкор зиёлилар ва педагогларнинг маърузалари тингланади. Улар замонавий босқичда жамият маданияти ва таълимни ривожлантиришда аёлларнинг ўрни, замонавий маданиятда муслима феномени ва бошқа масалаларни муҳокама қиладилар.