Басимон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларгина равзада хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / “ЗАНГИОТА” ЖОМЕ МАСЖИДИДА “КИТОБ САЙЛИ”

“ЗАНГИОТА” ЖОМЕ МАСЖИДИДА “КИТОБ САЙЛИ”

Ўтган йили Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент вилояти вакиллиги томонидан Тошкент вилояти ҳокимлиги билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 январдаги “КИТОБ МАҲСУЛОТЛАРИНИ ЧОП ЭТИШ ВА ТАРҚАТИШ ТИЗИМИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ, КИТОБ МУТОЛААСИ ВА КИТОБХОНЛИК МАДАНИЯТИНИ ОШИРИШ ҲАМДА ТАРҒИБОТ ҚИЛИШ БЎЙИЧА КОМИССИЯ ТУЗИШ ТЎҒРИСИДА”ги фармойишининг ижросини таъминлаш мақсадида жойлардаги масжидларда китоб сайли ташкил этилган эди.

Ана шу хайрли анъанани давом эттириш мақсадида эндиликда ҳафтанинг ҳар жума куни Тошкент вилоятининг шаҳар ва туманларидаги масжидларда китоб шайдолари ва кенг китобхонлар оммаси учун “КИТОБ САЙЛИ” уюштирилиши режалаштирилди.

Бугун жорий йилдаги илк “КИТОБ САЙЛИ” ‎Зангиота туманидаги «Зангиота» жоме ‎масжидида бўлиб ўтди.

Мазкур сайлда “Мовароуннаҳр”, “Янги аср авлоди”, “Ҳилол – Нашр”, “Шарқ” ва “Ғафур Ғулом” нашриётлари чоп этилган китоблар ва CD, DVD маҳсулотлар билан иштирок этдилар.

Сайлга ташриф буюрган каттаю кичик китобсеварларнинг қалбларидаги қувончни юзларида акс этганини кўриш мумкин эди. Улар тақдим этилган китоблар билан танишар эканлар, ўзларига маъқул бўлганларини нашриёт нархида харид қилиш имконига ҳам эга бўлдилар.