Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Зангиота ва Тошкент туманидаги масжидларга ташриф

Зангиота ва Тошкент туманидаги масжидларга ташриф

Бугун – 2019 йилнинг 21 ноябрь куни Тошкент вилояти бош имом-хатиби Хайруллоҳ домла Турматов жойларда амалга оширилаётган қурилиш, таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари ҳамда қишги мавсумга тайёргарлик чора-тадбирлари билан танишиш мақсадида Зангиота туманидаги “Мир Абдулла эшон”, Тошкент туманидаги “Кўктерак”, “Ҳазрати Билол”, “Абдулло ибн Аббос”, “Усмони Зиннурайн”, “Эшонхўжа ота” ва “Рамазон” масжидларига ташриф буюрдилар. Масжид ходимлари билан учрашиб, масжидлар атрофида автотураргоҳлар ташкил этиш борасида керакли тавсия ва маслаҳатлар, топшириқлар берилди.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, олиб борилаётган ободонлаштириш, масжидларни кўркам қилиш ва намозхонлар учун қулай шароитларни ташкил этиш бўйича бажарилаётган ишларни кўриб, кўзинг қувнайди. Ана шундай ишларнинг амалга ошишига сабабчи бўлаётган, ташаббускор саҳоват аҳли ҳаққига хайрли дуолар қилинди.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan