У Тошкент вилояти Зангиота тумани Масалбой қишлоғи Қ.Тўлаганов кўчасида жойлашган.
Масжид биноси 1992 йил халқ ҳашар йўли билан барпо этилган ва Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги Тошкент вилоят адлия бошқармаси томонидан 06.04.1999-санада рўйхатдан ўтиб, унинг устави вилоят адлия бошқармасида мазкур санали 175-рақам билан рўйхатга олинган.
Ҳозирда ушбу масжид ўз бағрига 1000 нафар намозхонларни сиғдира оладиган замонавий бинога эга.
Масжид номи аҳоли таклифига кўра ислом тарихида муносиб салоҳиятга эга бўлган зот – ҳазрати Усмоннинг машҳур атамаси – “Зуннурайн” номи билан номланган.