Басимон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларгина равзада хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Масжидлар / Зангиота тумани “Нурул Ислом” жоме масжиди

Зангиота тумани “Нурул Ислом” жоме масжиди

У Тошкент вилояти Зангиота тумани Хонабод қишлоғи Қумариқ маҳалласи Ҳамза кўчаси 20-уйда жойлашган.

Масжид биноси 1993 йил халқ ҳашар йўли билан барпо этилган ва Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги Тошкент вилоят адлия бошқармаси томонидан 23.10.1998-санада рўйхатдан ўтиб, унинг устави вилоят адлия бошқармасида мазкур санали 127-рақам билан рўйхатга олинган.
Ҳозирда ушбу масжид ўз бағрига 3500 нафар намозхонларни сиғдира оладиган замонавий ва шинам бинога эга.
Масжид номи аҳоли таклифига кўра “Нурул Ислом”, яъни “Ислом нури” номи билан номланган.