Сўнгра уни битказибичига Ўз (мулкидаги) руҳидан киритдиСизлар учун қулоқ, кўз ва юракларни пайдо қилди. (Бу неъматлар учун) шукрни эса, кам қилурсиз.

Бош саҳифа / Масжидлар / Зангиота тумани “Мирхалил ҳожи ота” жоме масжиди

Зангиота тумани “Мирхалил ҳожи ота” жоме масжиди

У Тошкент вилояти Зангиота тумани Қизғалдоқ қишлоғи Заҳариқ маҳалласи Бобур кўчаси 128-уйда жойлашган.

Масжид биноси 1992 йил халқ ҳашар йўли билан барпо этилган ва Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги Тошкент вилоят адлия бошқармаси томонидан 17.05.2004-санада “Тўйчи ота” номи билан рўйхатдан ўтиб, унинг устави вилоят адлия бошқармасида мазкур санали 275-рақам билан рўйхатга олинган.
2010 йил халқ ҳашар йўли билан унинг биносини қайта қуриш ишлари бошланиб, қурилиш ишлари 2011 йил якунига етказилган.
Ҳозирда ушбу масжид ўз бағрига 5000 нафар намозхонларни сиғдира оладиган замонавий ва шинам бинога эга. Унинг илк биноси сиғини 350 ўринни ташкил этар эди.
Масжиднинг илк номи, яъни “Тўйчи ота” аҳоли таклифига кўра унга бевосита туташ жойлашган “Тўйчи ота” қабристони номига қўйилган. Қайта қурилгач унинг “Тўйчи ота” номи аҳоли таклифига кўра Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги Тошкент вилоят адлия бошқармаси томонидан 19.12.2011-санада унинг биносини қайта барпо этилишида муносиб ташаббус кўрсатган инсон – “Мирхалил ҳожи ота” исми ва атамасига ўзгартирилган.