Басимон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларгина равзада хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Масжидлар / Зангиота тумани “Кўктерак” жоме масжиди

Зангиота тумани “Кўктерак” жоме масжиди

 

У Тошкент вилояти Зангиота тумани Келес шаҳарчаси Анарбоев кўчаси 2-уйда жойлашган.

Масжид биноси 1991 йил халқ ҳашар йўли билан барпо этилган ва Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги Тошкент вилоят адлия бошқармаси томонидан 13.08.1998-санада рўйхатдан ўтиб, унинг устави вилоят адлия бошқармасида мазкур санали 54-рақам билан рўйхатга олинган.
2008 йил халқ ҳашар йўли билан унинг биносини қайта қуриш ишлари бошланиб, қурилиш ишлари 2010 йил якунига етказилган.
Ҳозирда ушбу масжид ўз бағрига 1500 нафар намозхонларни сиғдира оладиган замонавий ва шинам бинога эга. Унинг илк биноси сиғини 400 ўринни ташкил этар эди.
Масжид номи аҳоли таклифига кўра ўзи жойлашган “Кўктерак” маҳалла номи билан номланган.