У Тошкент вилояти Зангиота тумани Назарбек қишлоғи Х.Олимжон кўчасида жойлашган.
Масжид биноси 1986 йил халқ ҳашар йўли билан барпо этилган ва Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги Тошкент вилоят адлия бошқармаси томонидан 23.10.1998-санада рўйхатдан ўтиб, унинг устави вилоят адлия бошқармасида мазкур санали 130-рақам билан рўйхатга олинган.
Ҳозирда ушбу масжид ўз бағрига 1500 нафар намозхонларни сиғдира оладиган замонавий ва шинам бинога эга.
Масжид номи аҳоли таклифига кўра “Фатҳ” номи билан номланган.