Аллоҳ сизлардан имон келтирган ва илм ато этилган зотларни (баланд) даража (мартаба)ларга кўтарур. Аллоҳ қилаётган (барча яхши ва ёмон) амалларингиздан хабардордир.

Бош саҳифа / Масжидлар / Зангиота тумани “Аммор ибн Ёсир” жоме масжиди

Зангиота тумани “Аммор ибн Ёсир” жоме масжиди

У Тошкент вилояти Зангиота тумани Назарбек қишлоғи Қиргўзар маҳалласи Ф.Хўжаев кўчаси 19а-уйда жойлашган.

Масжид биноси 1999 йил халқ ҳашар йўли билан барпо этилган ва Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги Тошкент вилоят адлия бошқармаси томонидан 19.04.2002-санада рўйхатдан ўтиб, унинг устави вилоят адлия бошқармасида мазкур санали 261-рақам билан рўйхатга олинган.
Ҳозирда ушбу масжид ўз бағрига 450 нафар намозхонларни сиғдира оладиган замонавий бинога эга.
Масжид номи аҳоли таклифига кўра ислом тарихида муносиб салоҳиятга эга бўлган зот – “Аммор ибн Ёсир” исми билан номланган.