Басимон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларгина равзада хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Мақолалар / Закотда эгалик масаласи

Закотда эгалик масаласи

Закоти бериладиган молда лозим бўлган шартлардан бири молга тўлиқ  эга бўлишликдир.

“Молга тўлиқ эга бўлишликдир”нинг шариатдаги маъноси – бир молда закот фарз бўлиши учун ўша мол ўз эгасига тўлиқ мулк бўлиши шарт. Яъни, унинг асл мулки бўлиши ва қўлида бўлиши шарт.

Мол ўз эгаси қўлида бўлиши, унда бировнинг ҳеч қандай ҳаққи бўлмаслиги, молни ўз ихтиёри ила тасарруф қила олиши ва ҳосил бўлган фойдалар ўзига қайтадиган бўлиши керак.

Ушбу шартларнинг қўйилишига далиллар:

а) Аллоҳ таоло: “Уларнинг молларидан садақа (яъин, закот) ол. Бу билан уларни поклайсан, тозалайсан” деган (Тавба сураси 103-оят).

Бирор нарса бировга тўлиқ мулк бўлиб ўтмагунича закот бериладиган моллар сирасига кирмай туради.

б) “Уларнинг (топган) мол-мулкларида сўрагувчи ва (мол-давлатдан) маҳрум кишилар учун маълум ҳақ (яъни, закот) бўлган зотлардир” (Маъориж сураси 24-25-оят)  оятлари ва яна бир қанча оятлар.

в) Набиййимиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:

أَنَّ اللَّهَ قَدْ فَرَضَ عَلَيْهِمْ صَدَقَةً

“Албатта, Аллоҳ уларга (молларида) закотни фарз қилди”, деганлар.

г) Ақлий далилга келадиган бўлсак, закот уни олувчига мулк қилиб берилиши керак. Ўзи тўлиқ молик (мулк эгаси) бўлмаган одам қандай қилиб бировга бир молни мулк қилиб бера олади? Демак, закот бериш учун закот берувчи молга тўлиқ эга бўлиши керак.

Ушбу “мулкка тўлиқ эга бўлиш керак”, деган шартдан тўлиқ эга бўлинмаган моллардан закот бера олмаслиги келиб чиқади.

Мисол учун, қўлида бўлмаган молнинг закотини бера олмайди. Айтайлик, бир молни сотиб олди, лекин ҳали қўлига теккани йўқ. Унга ўша молнинг закотини бериш вожиб бўлмайди, чунки мол қўлига етиб келмай қолиши ҳам мумкин.

Шунингдек, бировнинг ҳузурига гаровга қўйилган молдан закот чиқариш вожиб бўлмайди. Чунки  ўша мол ҳам эгасининг қўлида эмас, қўлига келишида гумон бор.

Молга тўлиқ эга бўлишлик борасида мазҳаб уламолари турлича баён қилишган:

Ҳанафийлар: “Тўлиқ мулк – бу мол қўлида мулк бўлиб туришлигидир. Агар бир нарсага эга бўлиб, уни ушламаган бўлса, закот фарз бўлмайди. Худди келин сепини қўлига ушлашидан олдин унга ўша(сепи)да закот фарз бўлмаганидек. Шунингдек, бошқанинг моли қўлида бўлган қарздор каби,  ўзини мулки бўлмаган нарсани қўлида ушлаб турган кишига ҳам закот фарз бўлмайди. Аммо мукотоб қул (ҳожаси билан озод бўлиши учун тўлов тўлашга шартнома тузган қул)нинг молидан закот берилади, чунки у тўлиқ мулк бўлмаса-да  ун(хожаси)га мулк қилинган эди. У келажакда озод бўлиш шарти ила (қулликдан) чиқувчидир. Аммо ўзини мулки бўлмаган рақийқ(ожиз қул)нинг молига закот фарз бўлади. У ҳам озод бўлиш шарти ила(қулликдан) чиқувчидир. Вақф қилинган молларда закот фарз бўлмайди, унда эгалик бўлмагани учун. Ҳеч кимга тегишли бўлмаган ерларда ўсган наботот экинларда ҳам, эгалик бўлмаганлиги учун закот фарз бўлмайби”, деганлар.

Моликийлар: “Тўлиқ мулк – бу киши мулк бўлган нарсасида (ўз ихтиёри ила) тасарруф қила олишидир. Эга бўлган молларидан қулнинг барча турларига закот йўқ. Чунки у(қул)нинг мулклиги тўлиқ эмасдир. Агарчи у мукотоб бўлса ҳам, чунки у(мукотоб) чиқиб кетиш йўлини қидиради, гоҳида келишилган қарзни адо қила олишидан ўзининг ожизлигини баён қилса, кейин яна рақийқ(ожиз қул)ликка қайтади. Ўзига мулк бўлмаган нарса қўл остида бўлган кишига закот йўқ. Худди уларнинг (қўл остидаги) аёллари каби. Аммо аёлнинг ўзига мулк бўлган сепи тўлиқ мулкдир, илло, у(аёл) уни эрининг қўлида мавжуд бўлган пайтида унга закот бермайди. У(сепи)ни қўлга олгандан кейин, ўзида бўлгандан бир йил ўтиб, уни зиммасида закот фарз бўлади. Аммо қўлида бошқани моли бўлган қарздор айнан (қарздор)бўлади. Агар ўзидаги кўчмас мулк ва ундан бошқа нарсасидан қарзини тўлаш имкони бўлса, қўлидаги мол қачонки бир йил ўтса зиммасига закот фарз бўлади. Чунки у ўзининг мулкига айланиб, ўзидан унинг қийматини тўлашга қодир. Аммо ўзидаги мол – ҳайдалган ер, чорва ҳайвонлари ёки маъдан бўлса; ана шундай қарзлар ҳам унинг закотини соқит қилмайди ва ўзидаги нарса билан қарзни тўлашда закотнинг фарзлиги тўхтаб турмайди. Худди ҳеч кимга мулк бўлмаган ердаги ёлғиз ўзи ўсган экинлар каби, одамларнинг оммасига рухсат бўлган молда ҳам закот йўқ. Демак, ўша зироат олган кишиники бўлади.  Унда закот фарз бўлмайди. Аммо вақф қилинган таъйин мулкдан чиқарилмайди. Агар бир боғнинг мевасини фақирларга ёки фалончининг фарзанди каби ёрдамга муҳтожларга териб бериш учун вақф қилган бўлса, қачон ундан нисоб чиқса, шунда унинг мевасига закот бериш унга фарз бўлади”, деганлар.

Шофеъийлар: Тўлиқ мулкнинг шартида рақийқ ва мукотоб (қуллар) чиқариб ташланади. У(рақийиқ ва мукотоб қул)ларнинг аввалгиси(рақийиқ қул) мулк бўлмаслиги, иккинчиси(мукотоб қул)нинг мулклиги эса, заъиф(тўлиқ эмас)лиги туфайли закот йўқдир.  Шунингдек, ҳеч ким уни ўстирмаган биёбонда ёлғиз ўзи ўсган экинларга ўхшаган, одамларга умумий рухсат бўлган моллар ҳам  (тўлиқ мулкнинг шартидан)чиқариб ташланади. Унга эгалик бўлмаганлиги туфайли ҳеч кимнинг зиммасида закот йўқдир. Худди масжидга вақф қилинган боғ, мискинлар уйи ёки фақир ва мискинга ўхшаган ёрдам берувчиси бўлмаган тоифалар каби, муайян шахснинг зиммасида бўлмаган вақф моллар ҳам (тўлиқ мулкнинг шартидан) чиқариб ташланади. Унда закот фарз бўлмайди. У(вақф боғ)нинг мевасида ва экинида закот фарз бўлмайди. Аммо (вақф) ер ижарага берилиб, зироат олинса, ижарага олувчининг зиммасида ернинг ижараси билан бирга закотини ҳам беришлик фарз бўлади. Шунингдек, вақф қилинган нарса муайян шахснинг зиммасида бўлса, унга ҳам закот фарз бўлади. Аммо аёлнинг сепи агар эрининг қўлида бўлса, у қарз турларидандир. Қуйида унинг закоти фарзлиги ҳақида келади. Албатта уни қўлига олгандан кейин чиқаради. Шунингдек, бошқадан молни қарзга олган кишининг зиммасида унинг закоти фарз бўлади. Чунки агар ўзининг мулкида бўлиб, бир йил айланса, у тўлиқ мулкка қарз бўлишлик билан эга бўлди”, деганлар.

Ҳанблийлар: “Тўлиқ мулк – бу мол ўз эгаси қўлида бўлиши, унда бировнинг ҳеч қандай ҳаққи бўлмаслиги, молни ўз ихтиёри ила тасарруф қила олиши ва ҳосил бўлган фойдалар фақат ўзига қайтадиган бўлиши керак. Ёзма равишдаги қарзларда закот йўқдир. Муайян бўлмаган масканлар каби ёки масжид, мадраса ва шунга ўхшаш вақф нарсаларга ҳам йўқ. Муайян шахснинг зиммасида бўлган вақфларда закот фарз бўлади. Кимки, бирор нарсани ёки дарахтни муайян шахсга вақф қилиб қолдирса, қачон нисобга етганда ана шунинг ҳосилида унга закот фарз бўлади. Аммо аёлнинг сепи қарз турларидандир. Қулнинг зиммасига закот фарз бўлмайди”, деганлар.

“Ал-Фиқҳу алал-Мазоҳибил-арбаъа” китоби асосида

Нуриддин Акромов тайёрлади