Басимон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларгина равзада хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Юзлаб ИШИД қурбонларининг қўлидан тутиб, ўзини йўқотмаган мусулмон

Юзлаб ИШИД қурбонларининг қўлидан тутиб, ўзини йўқотмаган мусулмон

Патологоанатом ёрдамчиси 35 яшар Сами ал-Аззави – ИШИД жангариларининг таъриф қилиб бўлмайдиган энг аянчли ҳунрезликларига гувоҳ бўлган кишилардан биридир.

Сами 2005 йилда тиббиёт институтини тугатиб, Мосулнинг моргида мутахассис вазифасига йўлланма берилганда, кўп ҳақ тўланадиган ишга кирганлигидан жуда хурсанд бўлганди. Лекин бир неча йиллардан сўнг қандай таналар билан шуғулланишига тўғри келишини тасаввур ҳам қилмаган эди. Мосулда ИШИД пайдо бўлганидан кейин патологоанатом ёрдамчисининг столига жангарилар томонидан ваҳшийларча муносабатда бўлинган, аъзолари узилган таналар келиб туша бошлади. Сами бошни танасига 4 дақиқа давомида тикишни ўрганди. Ироқлик шифокор бунга мажбур эди, чунки дафн этиш учун жасадларни қайғуга ботган яқинларига топшириши лозим бўлган. Бир кунда морг хизматчилари 60-100 та ажратиб ташланган таналарни ўз ҳолига келтиришган. Ўз ишининг уддасидан чиқиш учун ёш мутахассис ҳиссиётларини жиловлашни, жасадларни кўрганда кўз ёшларини тўхтатишни ўрганишга мажбур бўлди, хабар беради ABC Newsга таянган ҳолда IslamNews.