Басимон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларгина равзада хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / ЮНИСЕФ: РОҲИНЖАЛИК ҚОЧОҚ БОЛАЛАРГА ЁРДАМ УЧУН 76 МИЛЛИОН $ ЛОЗИМ
Myanmar Desperate to Learn

ЮНИСЕФ: РОҲИНЖАЛИК ҚОЧОҚ БОЛАЛАРГА ЁРДАМ УЧУН 76 МИЛЛИОН $ ЛОЗИМ

БМТнинг Болалар фонди (ЮНИСЕФ) мамлакатлар ва ҳомийларга Бангладеш жанубидаги роҳинжалик қочоқ болаларга 76 миллион АҚШ долларини зудлик билан ажратиш лозимлигини сўраб, мурожаат қилди.

Маблағлар ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлганлар, шунингдек, уларни қабул қилиб олган жамоаларни молиявий жиҳатдан қўллаб – қувватлашга сарфланади, хабар беради ТАСС.

“ЮНИСЕФ Мьянмадаги зўравонликлардан қочаётган мусулмон оилалар ва уларнинг фарзандларининг аҳволидан ташвишда”, – дейилади фонднинг сайтида эълон қилинган хабарда.

Ушбу акция орқали 720 мингта болаларга зарурий ёрдам бериш режалаштирилган.

Таъкидлаш жоизки, ЮНИСЕФнинг маълумотига кўра, қочоқларнинг 60 %дан ортиқроғи вояга етмаган болалардир.