Басимон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларгина равзада хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / ЮНИСЕФ мусулмон мамлакатларидаги чақалоқлар ўлимидан ташвишда

ЮНИСЕФ мусулмон мамлакатларидаги чақалоқлар ўлимидан ташвишда

БМТнинг хабар беришича, ҳар йили миллионлаб чақалоқлар туғилган кунининг ўзидаёқ вафот этади. Яна 1,6 миллиони ҳаётининг биринчи ойида бу дунёдан кўз юмади.

ЮНИСЕФ берган маълумотларга кўра, икки мусулмон давлат – Покистон ва Афғонистонда туғилган чақалоқларнинг яшаб кетиш имконияти энг паст даражада, шунингдек, мусулмонлар жамоаси геноцидга учраётган – МАРда ҳам худди шу ҳолат, – ёзади Ансар.ру.

Хусусан, Покистонда туғилган ҳар 22-чақалоқ бир ойлик бўлгунча ҳам яшамайди. 80 % янги туғилган чақалоқларнинг ўлим ҳолати туғруқдаги асоратлар, муддатидан илгари туғруқ ва инфекцияларга боғлиқдир. Аёллар саломатлигига ва нормал овқатланишига керакли эътибор берилганда ушбу ўлим ҳолатларининг олдини олиш мумкинлиги таъкидланмоқда. Health Oriented Preventive Education Покистон маърифат ташкилоти раҳбари Мубина Агбоатвалланинг сўзларига кўра, чақалоқлар ўлимига бир нечта омиллар сабаб бўлмоқда – оналардаги камқонлик, уй туғруқлари ва ёмон санитария шароитлари. Шу билан бирга, фаолнинг таъкидлашича, оддийгина қўлни ювиш ҳам ўлим ҳолатини икки баробарга камайтириши мумкин.

Маълумотларда 2011 – 2016 йил оралиғида биргина Покистоннинг Тхарпаркар вилоятида 1500 та 5 ёшгача бўлган болаларнинг ўлими қайд этилганлиги келтирилади. Чақалоқларнинг деярли 80 % эса очлик ва қашшоқлик сабаб етарли вазнда туғилмаган.